2010 йил 7 март

Гулнора Каримова “Оскар” киномукофоти тақдирлаш маросими доирасида Лос Анжелесда ўтказилган 7 март куни ўтказтилган Элтон Жоннинг ОИТСга қарши кураш жамғармасининг (Elton John AIDS Foundation) ҳайрия кечасининг ҳомийларидан бири сифатида иштирок этди. Кеча меҳмонлари орасда актёрлар Сальма Хайек, Мила Йовович, Жейсон Льюис, Майли Сайрус, Мишель Родригез, Николь Ричи, Chopard вице-президенти Каролин Груози-Шофель, теннисчи Серена Уильямс, хонанда Виктория Бэкхем, Мелани Браун, моделлар Хайди Клум, Евгения Силва ва бошқалар бор.
Элтон Жон ҳайрия кечасини 18 маротаба ўтказиб келмоқда. 1992 йили у ОИТСга қарши кураш дастурини молиялаштириш мақсадида Elton John AIDS Foundation ташкилотини тузган. Шунингдек, у Буюк Британия ва АҚШ ҳудудида тароналаридан тушган пулларнинг барчасини ОИТС билан боғлиқ тадқиқотларни кенгайтиришга сарфлашини маълум қилди. Бугунги кунда ушбу ташкилот ОИТС/ОИТВга қарши курашувчи, турли таълимий профилактика дастурларини қўллаб-қувватловчи ва ОИТС/ОИТВ билан касалланганларга кўмаклашувчи жаҳондаги энг йирик нотижорий ташкилотлардан биридир.
Мавзу бўйича янгиликлар
Гулнора Каримова ОИТС га қарши курашни қўллаб-қувватламоқда