Гулнора Каримова

ННТлар лойиҳалари учун грантлар

2011 йил 30 июн

ННТлар лойиҳалари учун грантлар

30 июнь куни Миллий санъат марказида Фонд Форум ва Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фондининг “Ҳудудий нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ижтимоий аҳамиятли лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш грант дастури”нинг 2011 йил 1-босқичи якунлари сарҳисоб қилинди. Фонд Форум Васийлик кенгаши раиси, профессор Гулнора Каримова ғолибларини тақдирлади.

“Ҳудудий нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ижтимоий аҳамиятли лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш грант дастури” 2010 йилдан Фонд Форум ва Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди ҳамкорлигида ўтказиб келинмоқда. Дастур вилоятлардаги нодавлат нотижорат ташкилотларнинг таълим, соғлиқни сақлаш, инфратузилма, экология, маданий ва миллий анъаналарни сақлаб қолиш ва бошқа ижтимоий муҳим йўналишлардаги муаммоларни ҳал этиш бўйича таклиф ҳамда ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Дастур доирасида нодавлат ташкилотларнинг амалга оширилиши бўйича жойларда мониторинг ишлари амалга оширилди. 42 лойиҳани амалга ошириш мобайнида 696 маҳалла қўмитаси, 153 қишлоқ тиббиёт пунктлари, 11 та поликлиника, 36 та коллеж, 51 та мактаб қамраб олинди.

2011 йилнинг май ойида нодавлат ташкилотларнинг 42 та лойиҳа бўйича фаолияти ўз якунига етди. Умумий ҳисобда 132 мингдан ортиқ киши мазкур ижтимоий ташаббусларнинг бевосита иштирокчисига айланди.

Энг яхши лойиҳаларни танлаб олиш мақсадида 2011 йилнинг июнь ойида Экспертлар Кенгаши йиғилиши ўтказилиб, республикамиз бўйлаб топширилган 84 та ариза орасидан энг яхши 25 таси ҳаётга тадбиқ этишга лойиқ топилди. Уларнинг 22 таси нодавлат ташкилотлар, 3 таси эса маҳалла фуқаролар йиғинидан келиб тушган.

Лойиҳалар асосан вилоятлардаги нодавлат ташкилотларнинг институционал ривожланиши билан боғлиқ ижтимоий муаммоларни ечиш, имкониятлари чекланганларни қўллаб-қувватлаш, таълим курслари ўтказиш ва иш билан таъминлаш йўли билан кам таъминларган оилалар вакиллари бўлган аёллар ва болаларга кўмак кўрсатиш, халқимиз маданий, миллий қадриятларини сақлаб қолиш, чекка қишлоқларда туғиш ёшидаги аёлларда онкологик касалликларни профилактика қилиш, аҳолининг экологик маданиятини ошириш ҳамда маҳаллалардаги санитар-гигиеник талаблар билан боғлиқ масалаларга қаратилган.

Шунингдек, мазкур лойиҳа доирасида 2010 йил охирида “Ижтимоий соҳа вакилларини қўллаб-қувватлаш учун муқобил энергия манбалари” лойиҳаси йўлга қўйилган эди. Мазкур ҳайрия лойиҳаси қуёш ва шамол энергияси асосида ишловчи фермер хўжаликлари ҳамда бошқа кичик ижтимоий объектларда модуль тизимларини ўрнатиш орқали муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни кенг жорий этишга қаратилган. 2010 йилнинг декабрь ойида Экспертлар Кенгаши томонидан 30 та ижтимоий объектдан шамол энергетикаси ва қуёшли батарейкалар ўрнатиш учун 10 та объект танлаб олинди. 2011 йилнинг май ойида мазкур 10 та объектда қуёш батареялар ва шамол генераторлари ўрнатиш ишлари тугалланди.

Ўрнатилган муқобил энергия манбалари қишлоқ тиббиёт пунктларини электр энергияси билан таъминланди; Нукус шаҳар касалхонаси даволаш корпуси санитар-хўжалик заруриятлари учун иссиқ сув билан таъминланди; гиламдўзлик цехида ўрнатилган қуёшли сув иситгичлар тизими табиий бўёқлар ёрдамида маҳсулотларга ранг бериш технологияси самарасини оширди, ходимларнинг санитар-хўжалик шароитлари яхшиланди; ҳунармандчилик устахоналарида меҳнат самарадорлиги ошиб, янги ишчи ўринлари ташкил этилди, чиқарилаётган маҳсулотлар сифати яхшиланди. Шунингдек, Ўзбекистон Экологик Ҳаракати билан тузилган битимга кўра, ёшлар ёзги ўқув оромгоҳи доирасида мамлакатимизнинг олтита ҳудудидан бўлган ёшлар муқобил энергия манбаларини бошқариш бўйича малака оширадилар.

Ушбу лойиҳалар ғолиблари билан бир қаторда Миллий санъат марказига тўпланган меҳмонлар орасида Демократия ва ҳамкорлик институти (АҚШ) Нью-Йорк бўлими бошлиғи Андраник Мигранян; журналист, телебошловчи, “Однако” журнали бош муҳаррири (Россия) Михаил Леонтьев ҳам бор. Журналист Фонд Форумнинг ижтимоий лофқиҳалари ҳақида фикр билдирди.

- Жамғарманинг ижтимоий лойиҳаларига тўхталадиган бўлсак, “Ижтимий соҳа вакилларини қўллаб-қувватлаш учун муқобил энергия манбалари”лойиҳасида хўжаликларнинг аниқ кўрсатилиши айни муддао бўлган. Мақсадли йўналтирилган кўмак табиий ресурслар ва ишчи кучи борасида исрофгарчиликка ўрин қолдирмайди. Ҳудудларда ривожланиш даражасини ўзгартириш учун инновацион ускуналар жалб қилинган. Бу эътирофга лойиқ. Баъзида глобал лойиҳаларга жуда катта пул сарфлашади, улардан наф эса жуда кам бўлади. Бу жабҳада Фонд Форум тўғри фаолият олиб бормоқда. Ҳудудий нодавлат ташкилотларга маблағлар ажратишга йўналтирилган иккинчи лойиҳани ҳам маъқуллаган бўлардим. Айнан маҳаллий ташкилотлар маълум бир аҳоли гуруҳи талабларини яхши билади.

Анъанага кўра лойиҳа иштирокчилари учун ёрқин мусиқий концерт дастури тақдим этилди. Унда ўзбек эстрадининг ёрқин юлдузлари – Зулайҳо Бойхонова, Абдухошим Исмоилов, Ҳосила Раҳимова, “Сабо” ва “Сато” гуруҳлари иштирок этишди.



Мавзу бўйича янгиликлар

Болалар онкология бўлими реконструкцияси
Болаларга меҳр ва шодлик улашувчи байрам
Экопарк очилиши - болалар ва катталар қувончи!
Халқаро ногиронлар кунига бағишланган концерт
Инклюзив таълим: ижтимоий стратегиялар
Кореяда ўзбекистонлик бемор учун хайрия операцияси
Кореялик шифокорлар ҳайрия операциялари
“Меҳр нури”дан янги туҳфа: тиббиёт маркази
Меҳрдан яралган асарлар кургазмаси
Мурувватдан яйраган диллар
Наманганда илк Универсал марказ очилди
Наврўзга бағишланган ҳайрия акцияси
Никоҳ ва Суннат хайрия тўйлари
Спорт – имконияти чекланганларни жамиятга интеграция қилишнинг самарали услуби
Халқаро тинчлик кунига бағишлаб
Ёшлар ва болалар учун хайрия акциялари
Замонавий, кўркам, мухташам!
Меҳмонлар китоби
© Гулнора Каримова, 2007—2012.
Сайт дизайни, ишланмаси ва кузатуви — NetGroup