2010 йил 23 август

23 август куни Тошкентда Фонд Форум Васийлик Кенгаши раиси Гулнора Каримова ёш рассомлар ва амалий санъат усталари - “Навқирон Ўзбекистон” анъанавий ва амалий санъат фестивали лауреатларини қутлади. Фестиваль Ўзбекистон ёшлари учун ўзига хос тадқиқотлар майдонига айланиб улгурган. Асосий 8 та номинация ғолиблари Гулнора Каримова қўлидан диплом, ҳайкалча ва қимматбаҳо совғаларни олишди. Шунингдек, лойиҳанинг қатор иштирокчилари рағбатлантирувчи совғалар билан тақдирландилар.
Экспозиция 4 та бўлимга ажратилди. Биринчи бўлимда турли йўналишдаги қатор меморий лойиҳалар жойлаштирилган. ккинчи бўлим Ўзбекистонни бутун дунёга танитган санъат туридан иборат бўлиб, бу – ёшлар нигоҳидаги безакли амалий санъат. Учинчи бўлим – бу ҳақиқий либослар бали десак ҳам бўлади. Тасвирий ва замонавий санъат – кўргазманинг тўртинчи бўлими – Ёшлар ижодиёти саройининг бутун иккинчи қаватини эгаллаган ва энг кўпсонли томошабинларни ўзга жалб этди.
Ҳар бир иш, ҳар бир ижодий ғоянинг моҳияти ва мантиқини кузатиб, бу ерда кўп мазмунли вақт ўтказиш мумкин. «Навқирон Ўзбекистон» фестивали - бу ёш усталар ва асрларга татигулик анъаналар, замонавий қарашлар ва тарихий қадриятлар учрашадиган майдондир.
Кўргазма 16 сентябргача давом этади.
Мавзу бўйича янгиликлар
Иқтидорлилар учун стипендия ва грантлар