Гулнора Каримова

Нафосат ва спорт байрами

2011 йил 4 июл

Нафосат ва спорт байрами

4 июль куни пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида IV “Кичкинтой” (“Baby”) халқаро болалар турнири бўлиб ўтди. Мана, тўрти йилдирки, Фонд Форум, “Форум юниор спорт” спорт мажмуаси, Болалар спортини ривожлантириш фонди, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда мазкур байрамни ташки этишмоқда. Йилдан-йилга турнир иштирокчилариниг сони ортиб бормоқда. Биргина ўтган йилгига нисбатан иштирокчилар сони 100 кишига ошган! Бу сафар барча вилоятларимиздан 4 дан 17 ёшгача 266 нафар гимнастикачи ҳамда қўшни Қозоғистондан меҳмонлар иштирок этишди. Уларнинг барчаси лойиҳа муаллифи Гулнора Каримовадан диплом ва эсдалик совғаларини қўлга киритишди.

Ёзнинг ушбу тароватли кечасида спорт мухлислари ўзига хос декорациялар, ёрқин либослар, ёш гимнастикачиларнинг гўзал ижросидан баҳраманд бўлиш учун “Ўзбекистон” спорт саройига отланишди.

Тўртинчи маротаба ўтказилаётган “Baby” – “Кичкинтой” болалар халқаро турнири анъанага кўра иштирокчилар паради билан бошланиб, Бадиий гимнастика бутунжаҳон федерацияси президенти Ирина Винернинг жажжи спортчиларга табрик сўзлари йўллади. Болажонларга муваффақиялар тилаган Россия ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Гулнора Каримовага бадиий гимнастика ривожига қўшаётган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирди.

Турнир жами 43 номердан иборат бўлди. Уларнинг ҳар бири ҳақиқий кичик шоудек тассурот қолдирарди. Ижрода чекловларнинг мутлақо мавжуд эмаслиги, жанр, гимнастика танловининг эркинлиги бунга бир сабаб бўлса керак. Мураббий ва иштирокчиларнинг илҳом билан ижод қилганликларини шундоққина сезилиб турар, акробатика, миллий ва хорижий рақсларнинг бадиий гимнастика билан уйғунлиги чиқишларга бетакрор файз бағишларди.

Айниқса, миллийлик мавзусига алоҳида тўхталган. Турфа ранглар оғушида жилвалаётган миллий рақслар халқимининг миллий қадриятларини фарзандларимизга етказиш ролини ўтаган бўлса не ажаб. Юртимиз тарихи, халқимиз анъаналари акс этган миллий қўшиқ ва рақслар дилларни сурур ва ифтихор туйғуси билан тўлдирарди. Самарқандлик иштирокчиларнинг “Ипак йўли” мавзусидаги чиқишлари ушбу қадимий, улуғвор шаҳарга бағишланган бўлса, нукуслик ёш гимнастлар қувноқ қорақалпоқ йигитлари мавзусида чиқиши қилишди. Пойтахтимидаги “Гармония Элит” бадиий гимнастика клуби тарбияланувчилари мамлакатимиз байроғидаги 12 юлдуз – 12 вилоят рамзини ифодалаб беришди. Талайгина чиқишларнинг эртаклар мавзусига бағишлангани ҳеч кимни ҳайрон қолдирмади. “Минг бир кеча”, “Олтин калит”, “Оппоғойим ва 7 гном”, “Кунг-фу панда” ва бошқа эртак ҳамда мультфильмлар қаҳрамонлари кичкинтойлар ижросида айниқса гўзал кўринарди.

“Форум юниор спорт” спорт мажмуаси ёш гимнастикачиларининг “Қувноқ футбол”, “Тўй”, “Қуёнчалар” мавзуларидаги чиқишлари ҳеч кимни бефарқ қолдирмади. Шу билан бирга қозоғистонлик ёш спортчиларнинг енгил мусиқа садолари остидаги эпчил ва нозик ҳаракатларини кўпчилик катта эътибор билан кузатди.

Болалар севган хонанда – Жаҳонгир Позилжонов ёш спортчиларни қутлаш учун махсус келгани маълум бўлди. Унинг шўх тароналари остида болалар қўшиқчи артофида қўл ушлашиб айланиб ўйнай бошлашди.

Турнир якунида Фонд Форум Васийлик кенгаши раиси Гулнора Каримова барча иштирокчиларга эсдалик совғалари ва сертификатлар топширди. Бундан ташқари ҳар бир қатнашчига ташкилотчилардан махсус совға тариқасида спорт анжомлари тақдим этилди.

Шу тариқа болалар нафосат байрами ўз ниҳоясига етди. У болаларнинг баъзилари учун катта спорт олами сари қўйилган илк қадам бўлса ажабмас. Ахир, Фонд Форумнинг бундай турнир ва фестиваллардан кўзлаган мақсади ҳам шу-да. Ёш иқтидор соҳибларини кашф этиш, уларни келгусида қўллаб-қувватлаш ва иқтидорини ривожлантириш ҳамда халқаро мусобақаларда иштирок этишини таъминлашдир.

Айтиш жоизки, сўнгги йилларда бадиий гимнастика Ўзбекистонда тобора оммалашмоқда. Бугунги кунда спортнинг ушбу тури билан республикамиз бўйлаб 10 000 нафар қиз шуғулланяпти. Тошкент ва вилоятлар бўйлаб бадиий гимнастика бўйича спорт марказлари очилган. Улар орасида Фонд Форумнинг “Чемпионлар форуми” замонавий спорт мажмуаси, “Форум Юниор Спорт” болалар спорт мажмуасини алоҳида таъкидлаб ўтиш мумкин. Бу ерда ёш спортчилар бадиий гимнастика, ушу ва бошқа спорт турлари бўйича мамлакатимизнинг етакчи мураббийлари қўлида бепул шуғулланадилар.

Ёш гимнастикачиларимиз нафақат юртимиз, балқи халқаро миқёсдаги мусобақаларда ҳам улкан ютуқларга эришмоқдалар. Жумладан, Москвадаги “Baby Cup” халқаро турнирида Фонд Форум қошидаги “Форум юниор спорт” болалар спорт мажмуаси гимнастикачилари совринли ўринларга сазовор бўлдилар. 2009 йилда мажмуа тарбияланувчилари Латвия, Россия, Польша, Германия, Белорусда ўтказилган турли даражадаги халқаро мусобақаларда совринли ўринлар ва медалларга сазовор бўлишган. 2010 йилда эса “Форум Юниор спорт” тарбияланувчилари ISCA (Бадиий гимнастика бўйича спорт клублари халқаро уюшмаси) президенти совринлари учун Москвада ўтказилган халқаро турнирда иштирок этишди. Улар кучли ўнталик сафидан ўрин олиб, Хорватиядаги чемпионатда иштирок этишга таклиф этилдилар. Шунингдек, ёш гимнастикачиларимиз пойтахтимизда ўтказилган “Дюймовочка” халқаро турнири ва Бухородаги “Голубые купола” очиқ турнирида юқори поғоналарни забт этишган.



Мавзу бўйича янгиликлар

Baby Халқаро болалар турнири
“Болажонлар-Ширинтойлар”: Фестивалга оз қолди
Болажонлар ва педагоглар байрами
Болалар спорт фестивали Тошкентда бўлиб ўтди
Болалар ҳайрия бали
Болалар мода фестивали - яна бир йил оша
Болаларга меҳр ва шодлик улашувчи байрам
Болалик шарафига ҳайрия
Болалик ва мода фестивали
Болаликнинг сеҳрли олами
Экопарк очилиши - болалар ва катталар қувончи!
Эртаклар оламига марҳамат!
Ойлик диққат марказида – болалар!
Самуэль Это`О фонди билан Англашув меморандуми
Хайрия бали: болаларга қувонч улашиш бахти!
«Янги авлод -2009» - ёрқин юлдуз ва “юлдузча”лар байрами!
«Янги авлод-2010» — янги уфқлар сари
Замонавий хореография ва спорт пластикаси халқаро танлови
Меҳмонлар китоби
© Гулнора Каримова, 2007—2012.
Сайт дизайни, ишланмаси ва кузатуви — NetGroup