Гулнора Каримова

Мутахассислар кўмаги

2010 йил 29 октябр

Мутахассислар кўмаги

Гулнора Каримова бошчилигидаги "Аёллар кенгаши" республика жамоат бирлашмаси ва БМТ аҳолишунослик фонди (UNFPA) йиллик иш режасига имзо чекишди. Ушбу режа ҳукуматимиз ҳамда UNFPA ўртасидаги 2010-2015 йиллардаги Мамлакатлар ҳамкорлиги дастурининг бир қисми сифатида Аҳолишунослик фонди томонидан молиялаштирилиши кўзда тутилган. Мазкур режага биноат “Аёллар кенгаши” РЖБ ҳамда “Ҳаёт учун!” кўкрак бези саратони миллий уюшмасининг кўрак бези саратони касаллигига чалинган аёллар билан ишловчи ўзбек мутахассислари учун тренинглар ўтказиш ташаббуси қўллаб-қувватланадиган бўлди.

Мутахассислар учун тренинглар ўтказиш лойиҳаси Art Week Style.uz-2010 санъат ҳафталиги доирасида ҳайрия аукциони тарзида ўтказилган, кўкрак бези саратонига чалинган 14 нафар аёлни даволашга қаратилган «Акции 14» лойиҳасиниг мантиқий давомидир.

18-22 октябрда ўтказилган биринчи тренинг кўкрак бези саратони касаллигида руҳий кўмакнинг аҳамиятига бағишланиб, психология фанлари номзоди, Н. Н. Блохин номидаги Россия онкология илмий маркази психологи Галина Ткаченко “Кўкрак бези саратони хасталиги аниқланган беморларга руҳий мадад бериш” мавзуида тренинг машғулотлари ўтказди. Россиялик хамкасби маърузаларини тинглаган Ўзбекистон психологлар уюшмасининг 25 нафар аъзоси орасида онкологик касалликларга чалинган беморлар билан аввал иш олиб бормаган мутахассислар ҳам бор эди. Беш кун мобайнида россиялик мутахассис руҳшунослар эътибор қилиши лозим бўлган соҳанинг энг нозик жиҳатлари хусусида батафсил маълумот берди.

28-29 октябрь кунлари "Скрининг жорий қилиш ва хизматлар кўрсатиш" мавзусидаги иккинчи амалий машғулот радиолог мутаҳассислар, мамлакатимизнинг барча вилоятлардаги онгологик диспансер ходимлари қатнашдилар. Юқори малакали радиолог, Н. Н. Блохин номидаги Россия онкология илмий марказининг катта илмий ҳодими, нур ташхиси кафедраси доценти, AVON «Кўкрак саратонига қарши биргаликда» кўкрак саратонини бартараф этиш лойиҳасининг етакчи мутаҳасиси Галина Корженкова ўзбекистонлик ҳамкасблари билан тренинг машғулотларини олиб борди. Тренингда ҳасталикнинг физиологик анатомия билан боғлиқ жиҳатлари муҳокама қилинди. Машғулотлар давомида амалий ишларга ҳам ўрин берилди. Тренинг сўнггида барча иштирокчиларга сертификатлар топширилди.

2009 йилдан“Аёллар кенгаши” Республика жамоат бирлашмаси кўкрак бези саратонига чалинган беморларга кўмак беришда кенг кўламдаги ишларни амалга оширди. 2009 йилнинг апрель ойида “Аёллар кенгаши” қошида «Ҳает учун!» аёллар ҳамжамияти фаолияти йўлга қўйилди. «Ҳает учун!» кўкрак бези саратонига миллий уюшмасининг тузилиши ушбу соҳадаги амалларнинг узвий давомига айланди. Уюшманинг бош мақсади ҳасталикни даволашнинг энг самарали усулларини топиш ва уни эрта босқичларда аниқлашдан иборат. Ташкилот фақатгина тарғибот масалалари билан чекланиб қолмасдан, етук мутаҳассислар кўмагида даволашнинг энг мақбул усулларини излаш устида мунтазам иш олиб боради. Бу мақсадни амалга ошириш учун ҳориждаги соҳа вакиллари билан ҳамкорликда тренинглар ўтказишни йўлга қўйишга бел боғлади.



Мавзу бўйича янгиликлар

АҚШлик мутахассислар тренинглари
“Ҳаёт учун!-2012” марафонида 60 мингга яқин киши қатнашди
Ҳаёт учун марафон
Ҳайрия форум-марафони
Кўкрак бези саратони билан ҳасталанган аёлларни қўллаб-қувватлаш дастури қабул қилинди
Кўкрак бези саратони бўйича Тошкент халқаро форуми
Халқаро форум онкологик муаммолар ечимлари излайди
Меҳмонлар китоби
© Гулнора Каримова, 2007—2012.
Сайт дизайни, ишланмаси ва кузатуви — NetGroup