Гулнора Каримова

Мустақилликка бағишланган концерт

2011 йил 20 май

Мустақилликка бағишланган концерт

20 май куни В. Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейи Катта залида Ўсмирлар симфоник оркестрининг мамлакатимиз мустақиллигининг 20 йиллигига бағишланган концерт дастури тақдим этилди. Тадбир Гулнора Каримова бошчилигидаги Фонд Форум, Халқ таълими, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирликлари томонидан ташкил этилди.

Концерт дастурида О. Абдуллаева, Х. Раҳимов, Ж. Бизе, Ж. Массне, М. Легран, Н. Паганини, А. Гирей, И. Брамс, В. Монти, А. Хачатурян ва И. Штраус сингари хорижий ва маҳаллий бастакорларнинг асарлари янгради.

Қошғар рубобида Р. Глиэр номидаги РММАЛ ўқувчиси Нўъмон Назруллаев куй ижро этган бўлса, халқаро ва республика танловлари лауреатлари Нодира Дадамуҳамедова (фортепиано) ва Динора Шоҳиддинова (скрипка), ҳамда концертнинг энг ёш иштирокчилари Искандар Мамадалиев ва Илҳом Муҳитдинов классик симфоник асарларни тақдим этишди. Ёш дирижёрлар – халқаро танловлар лауреатлари Иван Денисенко ва Нилуфар Мухитдинова, ёш иқтидорларнинг маҳоратли ижроси уларнинг ота-оналари, яқинлари, муаллимлари, таклиф этилган меҳмонлар ва журналистлар – барча йиғилганларни ҳайратга солди.

В. Успенский номидаги РММАЛ қошидаги Ўсмирлар симфоник оркестрига бундан қарийб 60 йил муқаддам асос солинган. У мусиқа тарихидаги энг ёш оркестр ҳисобланиб, унинг аъзолари 8 ёшдан 16 ёшгача. У илк маротаба кенг жамоатчиликка Тошкент Давлат Консерваторияси Катта залида 2005 йилнинг 6 май куни Фонд Форум томонидан тақдим этилган эди. Жамғарма кўмаги остида оркестр аъзолари халқаро танлов, фестиваль, турли концерт дастурларида мунтазам иштирок этишади. 2007 йилда Москва шаҳрида оркестр Владимир Спиваков дирижёрлиги остида саҳнага чиқди. 2008 йилдан ушбу жамоани мамлакатимизда хизмат кўрсатган санъат арбоби Ботир Расулов бошқариб келмоқда. Ёшлар симфоник оркестри ҳайрия ишларида ҳам фаол қатнашиб келмоқда. Хусусан, “Болалардан болаларга” акцияси доирасида Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари учун ҳайрия концертлари ўтказиб келади. Ушбу концертлардан тушган маблағларга ёш мусиқачилар турли касалликларга йўлиққан болаларга моддий ёрдам кўрсатадилар.



Мавзу бўйича янгиликлар

Аёл ҳақида қўшиқ
Большой ва Мариин театрлари солистлари Тошкентда
Француз артистларининг Ўзбекистондаги гастроллари
Кўҳна мақомлар жозибаси
МДҲ мамлакатлари Ёшлар симфоник оркестри Тошкентда
M&TVA 2009 йилнинг энг кучлиларини тақдим этади
M&TVA-2010. Йилнинг энг сара арбоблари тақдирланди
STYLE.UZ-2009 Стингнинг ҳайрия концерти ва грантлари
Владимир Спиваков ва МДҲ мамлакатлари ёш истеъдодлари пойтахтимизда
Халқаро мусиқа фестивали Тошкентда ўтказилди
Ёш ўзбек пианиночиси Москвадаги фестиваль иштирокчиси
Меҳмонлар китоби
© Гулнора Каримова, 2007—2012.
Сайт дизайни, ишланмаси ва кузатуви — NetGroup