2009 йил 22 декабр

M&ТVA тақдирлаш маросими ҳақли равишда мамлакатимизда йилнинг энг аҳамиятли маданий ҳодисаси ҳисобланади. Кўнгилочар санъатлар соҳасидаги илк нодавлат соврин Ўзбекистондаги энг йирик соврин бўлиб, у Фонд Форум томонидан, Муаллиф ва ижрочилар гильдияси ҳамда «TVM» телеканали билан ҳамкорликда 2006 йили ташкил этилган. M&ТVAнинг ғолибларини томошабинларнинг ўзлари аниқлашгани учун у миллий соврин мақомига эга. Мухлислар махсус sms-портал ва www.mtva.uz расмий сайти орқали ўзлари ёқтирган номзодларга овоз берадилар. Мамлакатимизнинг маданият ва санъат арбобларидан ташкил топган хакамлар ҳайъатини лойиҳа муаллифи Гулнора Каримова бошқаради.
Мусиқа, теле- ва видео асарларининг учинчи тақдимот маросими 22 декабрь куни Марказий Осиёдаги энг гўзал масканлардан бири – Алишер Навои номидаги ДАКТда бўлиб ўтди. Лойиҳа ташкилотчилари – “Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармаси, Муаллиф ва ижрочилар гильдияси, «TVM» телеканали - M&TVA-2009 лауреатларини эълон қилишди.
2009 йили соврини 16 номинация бўйича тақдим этишди. Йилнинг энг яхши хонандалари Манзура ва Аваз Олимов, энг яхши фильм - Мирмақсуд Охуновнинг «Жаноб хеч ким» картинаси деб эълон қилинди. Маданият ва санъатни ривожлантирга қўшган ҳиссаси учун фахрий соврини бирйўла икки номзодга топширилди: мамлакатимиз балет санъати афсонасига айланган Галия Измайлова ва Ўзбекистон халқ артисти, мусиқачи, бастакор, Фонд Форумнинг қатор лойиҳалари иштирокчиси Абдухошим Исмоилов ушбу номга лойиқ топилди.
“Йилнинг энг яхши шоуси” номинацияси соврини жаҳон юлдузи Сезария Эвора концертини тақдим этган “Янги авлод” болалар ижодиёти фестивалига насиб этди, Ушбу совринни тақдимотнинг махсус меҳмони россиялик таниқли артист Григорий Лепс топширди. Сўнгра артистнинг ўзи ҳам йиғилганларни ўз ижод наъмуналаридан бахраманд этди.
Тақдимотнинг мусиқий қисми ўзбек эстрада юлдузларининг биргаликдаги чиқишлари, “Янги авлод” болалар ижодиёти фестивали ҳамда “Келажак овози” истеъдодли ёшлар республика фестивали ғолибларининг рақс саҳналаридан иборат бўлди. Замонавий ва анъанавий мотивларнинг уйғунлаштирилиши, жонли ижро, гимнастикачиларнинг чиқишлари ушба кечанинг кўркига кўрк қўшди.
Мавзу бўйича янгиликлар
M&TVA-2010. Йилнинг энг сара арбоблари тақдирланди