Гулнора Каримова

Москва. Анъанавийлик хашамат учун илҳом манбаи сифатида

2009 йил 28 май

Москва. Анъанавийлик хашамат учун илҳом манбаи сифатида

Бу йили Фонд Форум томонидан Москвада ўтказиладиган анъанавий тадбир икки жойда бўлиб ўтди: “Анъанавийлик хашаматнинг илҳом манбаи сифатида” кўргазмаси «Рассом марказий уйи» ҳамда ҳудди шундай номланган кеча Аркадий Новиков ва Артем Михалковнинг янги ресторанларидан бирида бўлиб ўтди.

Кеча бекаси Гулноранинг таклифига таниқли дипломатлар, сиёсатчилар, тадбиркорлар, йирик медиа-холдинглар вакиллари, таниқли телебошловчилар, театр ва кино артистлари: Артур Чилингаров, Петр Авен, Давид Якобашвили, Ваге Енгибарян, Михаил Друян, Михаил Леонтьев, Зураб Церетели, Илья Резник, Александр Шумский, Вячеслав Зайцев, Денис Симачев, Елена Ярмак, Юлия Далакян, Эвелина Хромченко, Оксана Пушкина, Олег Табаков, Владимир Машков, Татьяна Арно ва бошқалар розилик билдиришди.

Кўргазмада москваликларга анъанавий ўзбек матолари жилоси билан уйғунликдаги авангардчиларнинг картиналари ноёб инсталляциялар намойиш этилган бўлса, ресторанда, меҳмонларнинг таъкидлашларича, ташкилотчилар ўзбек миллий таомлари, дастурхон ёзиш, қизиқарли арт-инсталляциялар билан хона интерьерини безашни қойиллатишди. Концерт дастури доирасида ўзбек мусиқачилари ўзбек миллий асбобларида миллий қўшиқларни, шунингдек, европача композицияларни чалиб беришди.



Мавзу бўйича янгиликлар

Guli заргарлик тўплами Москвада намойиш қилинди
Далиан Иқтисодий Форуми
Guli presents "STYLE.UZBEKISTAN"
Мамлакатимиз Мустақиллиги Мадридда нишонланди
Манхеттенда Ўзбек маданияти кечаси
Москвада ўзбек маданияти кечаси – асл қадриятлар тараннуми
Шарқ анъаналари ва руҳият уйғунлиги
Ўзбекистон дўстларини Австрияда қабул қилди
Ўзбекистон - Испания: 600 йиллик алоқалар
Меҳмонлар китоби
© Гулнора Каримова, 2007—2012.
Сайт дизайни, ишланмаси ва кузатуви — NetGroup