Гулнора Каримова

МДҲ мамлакатлари Ёшлар симфоник оркестри Тошкентда

2011 йил 14 сентябр

МДҲ мамлакатлари Ёшлар симфоник оркестри Тошкентда

5 октябрь куни соат 19.00 да пойтахтимиздаги «Туркистон» санъат саройида россиялик машҳур дирижер Владимир Спиваков бошчилигида МДҲ мамлакатлари Ёшлар симфоник оркестрининг концерт дастури бўлиб ўтади. Ушбу йирик маданий тадбир Гулнора Каримова бошчилигидаги Фонд Форум ҳамда Владимир Спиваков номидаги халқаро хайрия фонди ўртасидаги ҳамкорлик доирасида ташкил этилмоқда. Мазкур концерт дастури оркестрнинг махсус турнеси доирасида ташкил этилган бўлиб, бундан аввал у Белорусия ва ХХРда мухлисларни ўз чиқиши билан бахраманд этган эди. Концертда жаҳон классик мусиқаси ва ўзбек бастакорларининг энг сара асарлари ижро этилади. Ташкилотчилар: Фонд Форум, МДҲ иштирокчи давлатларининг давлатлараро гуманитар ҳамкорлик фонди ҳамда Москва давлат академик филармонияси.

Бугунги кунга келиб МДҲ мамлакатлари Ёшлар симфоник оркестри 95 нафар мусиқачилардан таркиб топган бўлиб, уларнинг 9 нафари Ўзбекистондан. Жумладан, ҳамюртимиз, оркестр солисти Нодир Хошимов республика ва халқаро даражадаги турли танловлар ғолибидир.

Мазкур оркестр лойиҳаси 2007 йилда, оркестр илк маротаба таркиб топган вақтдан йўлга қўйилган. 2008 йил 13 сентябрь куни Москва конверваторияси Катта алида Ёшлар симфоник оркестрининг илк концерт дастури тақдим этилган. 2009 йилда мазкур лойиҳада 12 мамлакатдан жами 108 нафар мусиқачи иштирок этган. 2010 йилда Нью-Йорк ва Парижда Иккинчи жаҳон уруши тамомланганининг 65 йиллигига бағишланган концертлар ҳисобига МДҲ мамлакатлари Ёшлар симфоник оркестри чиқишлари географияси сезиларли даражада кенгайди. Ўзининг 2011 йилдаги турнесини оркестр Тошкент шаҳрида тугаллайди.

Ёш мусиқачилар фаолияти фақат репетитиция ва концертлар билангина чегараланиб қолмайди. Россиялик машҳур дирижёрлар билан мулоқот, оркестрнинг алоҳида гуруҳлари (торли, пуфлама зарбли) билан оркестр ижрочилиги санъати дарғалари – Москванинг етакчи оркестрлари концертмейстерлари томонидан олиб бориладиган ишлар ёш дирижёрлар учун катта рағбатдир.

Бундан ташқари, лойиҳа иштирокчилари бўлган барча шаҳарларда ёш истеъдод эгалари учун турфа маданий дастурлар тайёрланган бўлиб, улар музей, театр, концерт, кўргазмалар, МДҲ давлатларининг ўзига хос маданий анъаналари билан танишув ҳамда ўзаро тушунишни яхшилашга хизмат қилувчи бошқа тадбирларни ўз ичига олади.

Концертга билетлар «Туркистон» саройи кассаларида сотилмоқда.



Мавзу бўйича янгиликлар

Аёл ҳақида қўшиқ
Большой ва Мариин театрлари солистлари Тошкентда
Француз артистларининг Ўзбекистондаги гастроллари
Кўҳна мақомлар жозибаси
M&TVA 2009 йилнинг энг кучлиларини тақдим этади
M&TVA-2010. Йилнинг энг сара арбоблари тақдирланди
Мустақилликка бағишланган концерт
STYLE.UZ-2009 Стингнинг ҳайрия концерти ва грантлари
Владимир Спиваков ва МДҲ мамлакатлари ёш истеъдодлари пойтахтимизда
Халқаро мусиқа фестивали Тошкентда ўтказилди
Ёш ўзбек пианиночиси Москвадаги фестиваль иштирокчиси
Меҳмонлар китоби
© Гулнора Каримова, 2007—2012.
Сайт дизайни, ишланмаси ва кузатуви — NetGroup