Гулнора Каримова

Марказий Осиё транспорт коридори истиқболлари мавзуида анжуман

2010 йил 18 ноябр

Марказий Осиё транспорт коридори истиқболлари мавзуида анжуман

Тошкентда 18 ноябрь куни Сиёсий тадқиқотлар маркази томонидан “Марказий Осиё транспорт коридори: халқаро транизит юкларини жалб қилиш истиқболлари” деб номланган халқаро анжуман ўтказилди. Сиёсий фанлар доктори, профессор Гулнора Каримова ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда Марказий Осиё, МДҲ, Европа, Шимолий Америка, Ўрта ва Яқин Шарқ мамлакатлари, Жанубий Осиё ҳамда Осиё-Тинч океани минтақаси (ОТМ) давлатлари мутахассислари, транспорт коммуникациялари ва ҳудудий юк ташишга ихтисослашган халқаро компания ва ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.

Анжуманда логистика ва менежмент соҳасига янги ташаббусларни киритиш, транзит юклари ҳажмини кўпайтириш йўлида қилинаётган саъй-ҳаракатлари, юк жўнатувчилар билан мулоқот қилишнинг ўзига хосликлари, йирик иқтисодиёт ва халқаро юқ ўтказишнинг иқтисодий истиқболлари, Марказий Осиё транспорт соҳасига сармоя жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди. Ҳудудий транспорт инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон томонидан амалга оширилаётган ишлар, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Ўмон-Қатар транспорт коридорини яратиш ташаббуси масалалари қизғин бахс-мунозараларга сабаб бўлди.

Хусусан, мазкур транспорт коридори ёрдамида Марказий Осиё давлатларини Форс кўрфази билан боғлаш имкониятининг долзарб аҳамияти ҳақида гап борди. Айтиш жоизки, ушбу ҳудуднинг йиллик умумий импорт хажми 335 млрд. АҚШ долларини ташкил қилади. Шунингдек, иштирокчилар томонидан Афғонистондан ўтган транспорт коридорини такомиллаштириш йўлида Ўзбекистон томонидан амалга оширилаётган ишлар кўлами алоҳида таъкидланди. Биринчи навбатда Хайратон-Мозори Шариф темир йўл тармоғининг қурилиши қўшни афғон мамлакати иқтисодиётини тиклашга саломоқли ҳисса қўшиши айтиб ўтилди.

Анжуман чоғида Навоий шаҳридаги эркин индустриал-иқтисодий зона фаолияти ва ушбу ҳудуд салоҳиятини юксалтиш билан боғлиқ тадбирлар муҳокамага қўйилди. Таъкидлаш керакки, мазкур ҳудуд Шимол-Жануб ва Шарқ-Ғарб йўналишларида транзит юкларини таъминлаш бўйича ҳудудий логистика марказига айланиши кўзда тутилган. Транзит юклар мавзуси иқтисодий ривожланиш масалалари билан чамбарчас боғлиқ бўлганилиги учун ҳам глобал иқтисодиёт истиқболлари бўйича жиддий мунозаралар бўлиб ўтди. Анжуман иштирокчилари томонидан таъкидланганидек, Осиё мамлакатлари тез суръатларда ривожланаётган бўлиб, бу глобал иқтисодиётнинг барқарорлашувига ҳисса қўшмоқда. Анжуман давомида Европа ва Осиёнинг етакчи логистика компаниялари вакиллари ўзларининг ушбу соҳадаги тажриба ва фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашишди.



Мавзу бўйича янгиликлар

Ўзбекистоннинг маданий мероси: ҳаттотлик ва меъморий эпиграфика санъати илмий анжуманини
Давра суҳбати: халқаро муносабатлар ва уларни шакллантириш тизимида янги ечимлар изидан
АҚШ Атлантика кенгаши қошидаги Евросиё Маркази директори Росс Уилсон иштирокидаги давра суҳбати
Фонд Форумдан онлайн анжуман: йил сарҳисоби
Фонд Форумнинг Якуний он-лайн анжумани
Глобал молиявий-иқтисодий жараёнлар ва Ўрта Осиёнинг нефть-газ сектори истиқболлари
Ибн Сино таваллудининг 1030 йиллигига бағишланади...
Ибн Сино юртида Халқ табобати халқаро ассоциацияси ташкил этилди
Инклюзив таълим: ижтимоий стратегиялар
Кўкрак бези саратони бўйича Тошкент халқаро форуми
Марказий Осиё нефть-газ соҳаси истиқболларига бағишланган давра суҳбати
“Мунозаралар клуби”: глобал тамойиллар муҳокамаси
Онлайн тарзидаги якунлар: бир йилда 400 лойиҳа
“Соғлом она-соғлом бола” мавзуида халқаро симпозиум
Сиёсий тадқиқотлар маркази Афғонистон бўйича мутахассисларни жамлади
Сиёсий тадқиқотлар маркази қошида “Мунозаралар клуби” очилди
Тошкентда Ёш тадбиркорлар форуми ўтказилди
Тошкентда кенгқамровли форум бўлиб ўтди
Тошкентда ўзбек-япон бизнес форуми
Халқаро форум онкологик муаммолар ечимлари излайди
Халқаро сўз ва ахборот эркинлиги куни арафасидаги медиа кунлар
Ёшлар студиялари, теле ва радиостанцияларга грантлар топшириш
Меҳмонлар китоби
© Гулнора Каримова, 2007—2012.
Сайт дизайни, ишланмаси ва кузатуви — NetGroup