Гулнора Каримова

Марказий Осиё нефть-газ соҳаси истиқболларига бағишланган давра суҳбати

2011 йил 17 май

Марказий Осиё нефть-газ соҳаси истиқболларига бағишланган давра суҳбати

17 май куни пойтахтимизда “Замонавий глобал таҳдидлар шароитида Марказий Осиё нефть-газ соҳаси истиқболлари” мавзусига бағишланган халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбир Гулнора Каримова бошчилигидаги Сиёсий тадқиқотлар маркази, “Ўзбекнефтегаз” МХК ҳамда I.T.E. Exhibitions & Conferences Ltd. (Буюк Британия) ва ITE Uzbekistan компаниялари ҳамкорлигида ташкил этилди.

Давра суҳбтида хорижий ва маҳаллий илмий-таҳлилий тузилмалар, нефть-газ саноати соҳасига ихтисослашган масъул идоралар, иқтисодий ҳамда энергетика хавфсизлиги, жаҳон сиёсати соҳаларининг етакчи экспертлари ва раҳбарлари, мамлакатимизда рўйҳатдан ўтган дипломатик корпуслар, халқаро ташкилотлар ва энергетика компаниялари вакиллари иштирок этишди.

Хусусан, улар орасида Tethys, Petronas, Total SA, Repsol, Platts, Wartsila, WorleyParsons, Tenaris, CGG Veritas сингари етакчи энергетика корпорациялари ва халқаро ташкилотлар вакиллар шулар жумласидандир.

Давра суҳбати энергия заҳиралари жаҳон бозорининг бугунги кундаги аҳволи, замонавий глобал молиявий-иқтисодий жараёнлар шароитида Марказий Осиёда нефть-газ соҳасининг ривожланиш истиқболлари масалаларига бағишланди.

Иштирокчилар ҳозирги вақтда жаҳон иқтисодиёти секин-аста тикланиб бораётганини таъкидлаб ўтишди. Уларнинг фикрича, энергия заҳиралари жаҳон бозори анча барқарорлашганига қарамасдан, глобал энергетика соҳаси келажаги билан боғлиқ қатор муаммолар борки, улар соҳа вакилларини ташвишга солмоқда. Улар Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадаги сўнгги ҳодисалар, Япониядаги АЭС Фукусима инқирози, АҚШ ҳамда Европанинг баъзи давлатларидаги ўткир молиявий-иқтисодий хавфлар жаҳон энергетикаси ва умумий иқтисодиёт ривожига сезиларли таъсир кўрсатди.

Айниқса, Маказий Осиё нефть-газ соҳасига асосий эътибор қаратилди. Давра суҳбати иштирокчилари бугуги кунда ҳудуднинг ёқилғи-энергетика мажмуаси жадал суръатлар билан ривожланаёганини айтиб ўтишди. Углеводород қазиб олиш имкониятлари, транспорт инфратузилмасининг кенг тармоқлилиги Марказий Осиёнинг глобал нефть-газ юклари тизимида муҳим минтақага айланишини таъминламоқда. Экспертлар Марказий Осиёнинг юк ташиш ва транзит соҳасида муваффақиятларини таъкидлаб, бу ўз навбатида минтақанинг энергетик хавфсизлигини мустаҳкамлашда катта роль ўйнашини айтишди.

Жаҳон энергетикасининг Марказий Осиё сегменти учун ЕИ ва ХХР бозорларининг ўсиш истиқболлари муҳим ўрин тутади. Бунинг боиси улар Марказий Осиё нефть ва табиий гази маҳсулотларининг энг асосий истеъмолчилари саналади. Юклар транзитларининг ортиши, янги қазилма жойларини аниқлаш ва ишлатишга сармоя жалб этиш, қўшимча труба ўтказиш каби масалалар айнан мазкур бозорларга боғлиқдир.

Давра суҳбати экспертлари Ўзбекистоннинг ёқилғи-энергетика мажмуасини ривожлантиришдаги саъй-ҳаракатларига эътибор қаратишди. Хусусан, янги қазилма жойларини аниқлаш, GTL, нефть-газ кимёвий саноати технологияларини ривожлантириш каби жабҳаларда самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Мунозаралар чоғида қайта ишланадиган энергия манбалари, энергияни тежовчи технологияларни жалб қилиш ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш масалалари ҳам фаол муҳокама қилинди.



Мавзу бўйича янгиликлар

Ўзбекистоннинг маданий мероси: ҳаттотлик ва меъморий эпиграфика санъати илмий анжуманини
Давра суҳбати: халқаро муносабатлар ва уларни шакллантириш тизимида янги ечимлар изидан
АҚШ Атлантика кенгаши қошидаги Евросиё Маркази директори Росс Уилсон иштирокидаги давра суҳбати
Фонд Форумдан онлайн анжуман: йил сарҳисоби
Фонд Форумнинг Якуний он-лайн анжумани
Глобал молиявий-иқтисодий жараёнлар ва Ўрта Осиёнинг нефть-газ сектори истиқболлари
Ибн Сино таваллудининг 1030 йиллигига бағишланади...
Ибн Сино юртида Халқ табобати халқаро ассоциацияси ташкил этилди
Инклюзив таълим: ижтимоий стратегиялар
Кўкрак бези саратони бўйича Тошкент халқаро форуми
Марказий Осиё транспорт коридори истиқболлари мавзуида анжуман
“Мунозаралар клуби”: глобал тамойиллар муҳокамаси
Онлайн тарзидаги якунлар: бир йилда 400 лойиҳа
“Соғлом она-соғлом бола” мавзуида халқаро симпозиум
Сиёсий тадқиқотлар маркази Афғонистон бўйича мутахассисларни жамлади
Сиёсий тадқиқотлар маркази қошида “Мунозаралар клуби” очилди
Тошкентда Ёш тадбиркорлар форуми ўтказилди
Тошкентда кенгқамровли форум бўлиб ўтди
Тошкентда ўзбек-япон бизнес форуми
Халқаро форум онкологик муаммолар ечимлари излайди
Халқаро сўз ва ахборот эркинлиги куни арафасидаги медиа кунлар
Ёшлар студиялари, теле ва радиостанцияларга грантлар топшириш
Меҳмонлар китоби
© Гулнора Каримова, 2007—2012.
Сайт дизайни, ишланмаси ва кузатуви — NetGroup