Гулнора Каримова

Манхеттенда Ўзбек маданияти кечаси

2010 йил 10 июн

Манхеттенда Ўзбек маданияти кечаси

Гулнора Каримова томонидан бошқарилувчи Фонд Форум ҳамда «IJOD» Рассомлар, санъатшунослар ва халқ усталарининг "ИЖОД" Уюшмаси Американинг «Uzbek Initiative» жамоатчилик ташкилоти, «Silk Road Treasure Tours» туристик компанияси билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг БМТ даги доимий ваколатхонаси ҳамда Нью-Йоркдаги Бош консуллиги қўллаб-қувватлаши остида 10 июнь куни Нью-Йоркда Ўзбекистон маданияти, мероси ва замонавий ўзгаришларига бағишланган тақдимот ўтказишди. Ўзбекистон маданий мероси ва туристик салоҳиятига бағишланган кенгқамровли тадбир Американинг нуфузли галереясида илк маротаба ўтказилаётган бўлиб, АҚШнинг санъат ихлосмандлари ва кенг жамоатчилиги орасида эътирофга сазовор бўлди.

Меҳмонлар тариқасида АҚШнинг расмий, ишбилармон ва академик доиралари вакиллари, шунингдек, жамоат ва халқаро ташкилотлар, БМТ қошидаги дипломатик корпус вакиллари таклиф этилди. Ҳаммаси бўлиб кечада 150 нафар меҳмон иштирок этди.

Кечада шарқона меҳмондўстлик руҳияти ҳукм сурди. Меҳмонлар миллий мероснинг турли қирралари билан тунишиш имкониятига эга бўлишди: замонавий рассомлар ижоди, Ўзбекистоннинг энг яхши артислари иштирокидаги жонли ижро ва рақслар, миллий анъаналар ва хатто миллий таомлардан татиб кўришди.

«IJOD» уюшмаси аъзоси, Ўзбекистон халқ рассоми Алишер Мирзонинг “Ўзбек Замини” деб номланган асарлар кўргазмасига келганлар халқ анъаналари, кундалик ҳаёти, маданияти билан танишиш, ўзбек шаҳарларининг муҳити, одамларнинг ҳаёт тарзи, табиат ландшафтлари жозибасини ҳис қилишлар мумкин бўлди. Ушбу кўргазма илк маротаба Фонд Форум ва «IJOD» уюшмаси томонидан Тошкентда тақдим қилинган эди. Экспозиция ўз турнесини Москва, Осло, Вильнюс ва бошқа жаҳон пойтахтларида давом эттирди. АҚШда ўтказган вақти ичида рассом ўз мамлакатига бағишланган яна бир неча картина яратиб, уларни Нью-Йоркдаги экспозицияга киритиб улгурди.

Кўпгина иштирокчиларнинг таъкидлашларича, Ўзбекистон маданияти кечаси катта муваффақият қозониб, ўзбек халқининг мафтункор маданияти меҳмонларни айратлантириб, улар ҳақли равишда “Буюк ипак йўли дурдонаси” деб аталмиш мамлакатга ташриф буюриш иштиёқини изҳор қилишди.



Мавзу бўйича янгиликлар

Далиан Иқтисодий Форуми
Guli presents "STYLE.UZBEKISTAN"
Мамлакатимиз Мустақиллиги Мадридда нишонланди
Москва. Анъанавийлик хашамат учун илҳом манбаи сифатида
Шарқ анъаналари ва руҳият уйғунлиги
Ўзбекистон дўстларини Австрияда қабул қилди
Ўзбекистон - Испания: 600 йиллик алоқалар
Меҳмонлар китоби
© Гулнора Каримова, 2007—2012.
Сайт дизайни, ишланмаси ва кузатуви — NetGroup