Гулнора Каримова

Мамлакатимиз Мустақиллиги Мадридда нишонланди

2010 йил 6 октябр

Мамлакатимиз Мустақиллиги Мадридда нишонланди

6 октябрь куни Испания пойтахти Мадриддаги “Интерконтиненталь” меҳмонхонасида мамлакатимиз мустақиллигининг 19 йиллиги муносабати билан расмий қабул маросими ўтказилди. Тадбир мамлакатимизнинг Испаниядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Гулнора Каримова бошчилигидаги Испания Қироллиги элчихонаси томонидан ташвил этилди. Фонд Форум томонидан ташкил этилган тадбир доирасида концерт дастури ҳамда бадиий кўргазмалар мухлислар эътиборига ҳавола этилди. Унда мезбон мамлакатнинг кўзга кўринган сиёсат, жамият, маданият арбоблари, ишбилармон ва илмий доиралар вакилларидан иборат 200 дан ортиқ меҳмонлар иштирок этишди.

Ўзбекистон халқ артистлари Абдухошим Исмоилов, Зулайҳо Бойхонова ҳамда “Офарин” рақс-театри жамоасидан Зуҳра Тошматова ўзбек миллий куй-қўшиқлари, рақсларини ижро этиб, йиғилганларнинг кўнглини хушнуд этишди.

Фонд Форум томонидан ташкил этилган кўргазма йиғилганларда катта қизиқиш уйғотди. Ўзбек миллий тўқимачилик саноатига бағишланган экспозиция мамлакатимиз пойтахтининг тарихий қиёфаси ҳамда замонавий архитектура дизайни ҳақидаги фотокўргазма билан ҳамоханг тарзда ҳавола этилди.

Ўзбекистон Республикасининг Испания қироллигидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Гулнора Каримова икки давлат ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш йўлида ҳамкорликдаги ҳар бир лойиҳада шахсан иштирок этиш истагини билдирди. Шунингдек, у Испания ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар буюк бобокалонимиз Соҳибқирон Амир Темур ҳамда испаниялик дипломат Руи Гонсалес да Клавихо томонидан бундан бир неча асрлар муқаддам йўлга қўйилганини таъкидлади.



Мавзу бўйича янгиликлар

Испания қироли Хуан Карлос I га ишонч ёрлиқлари топширилиши
Далиан Иқтисодий Форуми
Guli presents "STYLE.UZBEKISTAN"
Манхеттенда Ўзбек маданияти кечаси
Москва. Анъанавийлик хашамат учун илҳом манбаи сифатида
Москвада ўзбек маданияти кечаси – асл қадриятлар тараннуми
Шарқ анъаналари ва руҳият уйғунлиги
Ўзбекистон дўстларини Австрияда қабул қилди
Ўзбекистон - Испания: 600 йиллик алоқалар
Меҳмонлар китоби
© Гулнора Каримова, 2007—2012.
Сайт дизайни, ишланмаси ва кузатуви — NetGroup