Гулнора Каримова

Кўкрак бези саратони бўйича Тошкент халқаро форуми

2010 йил 14 май

Кўкрак бези саратони бўйича Тошкент халқаро форуми

14 май куни Тошкентда Кўкрак бези саратони (КБС) бўйича халқаро форум бўлиб ўтди. Ушбу форумда иштирок этишни 400 нафарга яқин киши тасдиқлаган бўлиб, улар орасида Ўзбекистон, Россия, АҚШ, Исроил, Бельгия, Испания, Сингапур, Япония, Швейцария, мутахассислари, давлат ва халқаро ташкилотлар, дипломатик корпус, ОАВ вакиллари бор. Аёлларнинг ушбу муаммоси бўйича илк “Кўкрак бези саратони муаммоларини хал қилишнинг тиббий аспектлари ва жамоат бирлашмаларининг роли” деб номланаган халқаро форум Тошкентда 2009 йилнинг 30 июнида ўткзилган эди. У давлат органлари, нодавлат ташкилотлар, бизнес олам вакиллари ва ташаббускор гуруҳлардан иборат 200 нафар иштирокчиларни жамлаганди. Ушбу форумлар Гулнора Каримова ташаббуси билан ташкил этилганди. 15 май куни Форум доирасида хорижлик иштирокчилар қатор тиббий ва бошқа муассасаларда маммология, гинекология ва психология соҳасида маҳорат-дарслари, клиник мунозаралар ва тиббий маслаҳатлар ўтказишди.

Ушбу Иккинчи форумнинг асосий ташкилотчиларидан бири “Ҳаёт учун” кўкрак бези саратони миллий уюшмаси бўлиб, у шу йилнинг бошида “Аёллар кенгаши” РЖБ қошида “Кўкрак бези саратони ва бошқа аёллар онкологик касалликларини ечишда кучларни бирлаштириш” деб номланган давра суҳбати натижаларига кўра, “Кўкрак бези саратони касаллигини профилактика қилиш, барвақт аниқлаш, даволаш ва хасталанган аёлларни реабилитация қилиш дастури» доирасида ташкил этилганди. Уюшманинг мақсади мутахассислар ва жамоат вакиллари кучларини бирлаштирган ҳолда аёллар репродуктив тизимидаги кўкрак бези саратони ва бошқа онкологик касалликларни профилактика қилиш ташхис қўйиш ва даволаш имкониятларини кенгайтириш; аёлларнинг ижтимоий-тиббий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш.

Форум дастури учта сессияда бўлби ўтди. Илк сессия: «Кўкрак бези саратонини даволашда замонавий услублар (радиология, химиотерапия, гормонотерапия)». Иккинчи сессия: «Кўкрак бези саратонининг ижтимоий-психологик аспектлари (психологик реабилитация, жамоат ташкилотларининг ишлари, мижозларга маслаҳат бериш, КБСнинг аёл ҳаётигша таъсири)». Учинчи сессия: «Бачадон саратонини даволашда замонавий ёндашувлар». Статистикага кўра, бачадон саратони ва кўкрак кўкрак бези саратони аёллар организми репродуктив тизимининг энг кенг тарқалган касалликлари ҳисобланади.

Халқаро форум мобайнида таниқли олим ва экспертлар қатнашиб, улар орасида Саратон миллий институти (АҚШ) кўкрак бези онкологик касалликларини диагностика қилиш ва даволаш департаменти клиник тадқиқотлар бўлими бошлиғи д-р Жо Анна Зужевски, Сьюзен Комен номидаги кўкрак бези саратонини даволаш фондининг маҳаллий жамиятлар билан дастури директори Молли Уильямс, «Resource and Policy Exchange» Америка нодавлат ташкилоти ижрочи директори Мэтт Кристон, Кўкрак бези саратонини скрининг қилиш дастури директори Кристофор де Вульф (Швейцария), Соғлиқни сақлаш сиёсатинини ишлаб чиқиш ва баҳолаш агентлиги маслаҳатчиси д-р Вэнди Яред, Саратонга қарши Европа лигалари директори, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европадаги минтақавий офисининг соғлиқни сақлаш бўйича даситурлари менеджери (Бельгия), д-р Гилберто Де Лима Лопес, Жоан Хопкинс номидаги халқаро тиббиёт маркази клиник тадқиқотлар директор ўринбосари (Сингапур), РАЕН академиги Владимир Семиглазов, РАМН аъзо-муҳбири РАМН, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Н.Н. Петров номидаги онкология илмий текшириш институти жарроҳлик бўлими раҳбари (Россия, Санкт-Петербург), Галина Корженкова, Н. Н. Блохин номидаги РОНЦ ДУ ренгенодиагностика бўлими катта илмий ходими, РПАМО Нурли ташхис, нурли терапия ва тиббий физика кафедраси доценти, AVONнинг “Кўкрак саратонига қарши биргаликда” хайрия дастури кўкрак бези саратони бўйича бош маслаҳатчи (Россия, Москва), Любовь Короленкова, тиббиёт фанлари номзоди, Н.Н. РАМН Блохин номидаги ДУ РОНЦ катта илмий ҳодими, онкогинеколог ва бошқалар бор.

15 май куни Республика онкология илмий марказида, Шаҳар онкология диспансерида, Ўзбекистон Республикаси акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт марказида, «Salus Vita» тиббий соғломлаштириш марказида ва бошқа муассасаларда Форумнинг етакчи мутахассислари - маммалогия, гинекология ва психология соҳасидаги етакчи мутахассислар маҳорат-дарслари, клиник музокаралар ва тиббий маслаҳатлар ўтказишди. 320 нафар аёл ва турли онкопаталогияларга йўлиққан 30 нафар одам кўрикдан ўтишди. Текширилган мижозларнинг ўн нафарида бошланғич босқичдаги кўкрак бези саратони аниқланган бўлиб, бу ўз вақтида хасталарга ёрдам кўрсатиш имкониятини берди.

Ушбу тадбирлар “Кўкрак бези саратони касаллигини профилактика қилиш, барвақт аниқлаш, даволаш ва хасталанган аёлларни реабилитация қилиш дастури» доирасида ўтказилмоқда. Кўкрак бези саратони касаллигини профилактика қилиш, барвақт аниқлаш, даволаш ва хасталанган аёлларни реабилитация қилиш дастури»нинг амалга оширилиши давлат идоралари, тиббиёт ташкилотлари ва фармокологик компанияларнинг ННТ лойиҳалари асосида муаммога махсус ёндошувини назарда тутса, иккинчи томондан аҳоли билан ишлаш, жамоат эътиборини муаммога қаратиш, профилактика қилиш ва барвақт аниқлашга эътибор қаратиш, махсус ахборот маҳсулотларини тарқатиш кабилардан иборат ижтимоий йўналтирилган ёндошувни назарда тутади.

Ташкилотчилар: «Аёллар кенгаши» република жамоат бирлашмаси, Ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Ҳаёт учун” кўкраз бези саратони миллий уюшмаси, Фонд Форум, “Ҳаёт учун” аёллар ҳамжамияти, «EUROPA DONNA-Uzbekistan».



Мавзу бўйича янгиликлар

АҚШлик мутахассислар тренинглари
Ҳаёт учун марафон
Ҳайрия форум-марафони
Кўкрак бези саратони билан ҳасталанган аёлларни қўллаб-қувватлаш дастури қабул қилинди
Мутахассислар кўмаги
Халқаро форум онкологик муаммолар ечимлари излайди
Ўзбекистоннинг маданий мероси: ҳаттотлик ва меъморий эпиграфика санъати илмий анжуманини
Давра суҳбати: халқаро муносабатлар ва уларни шакллантириш тизимида янги ечимлар изидан
АҚШ Атлантика кенгаши қошидаги Евросиё Маркази директори Росс Уилсон иштирокидаги давра суҳбати
Фонд Форумдан онлайн анжуман: йил сарҳисоби
Фонд Форумнинг Якуний он-лайн анжумани
Глобал молиявий-иқтисодий жараёнлар ва Ўрта Осиёнинг нефть-газ сектори истиқболлари
Ибн Сино таваллудининг 1030 йиллигига бағишланади...
Ибн Сино юртида Халқ табобати халқаро ассоциацияси ташкил этилди
Инклюзив таълим: ижтимоий стратегиялар
Марказий Осиё нефть-газ соҳаси истиқболларига бағишланган давра суҳбати
Марказий Осиё транспорт коридори истиқболлари мавзуида анжуман
Онлайн тарзидаги якунлар: бир йилда 400 лойиҳа
“Соғлом она-соғлом бола” мавзуида халқаро симпозиум
Сиёсий тадқиқотлар маркази Афғонистон бўйича мутахассисларни жамлади
Сиёсий тадқиқотлар маркази қошида “Мунозаралар клуби” очилди
Тошкентда Ёш тадбиркорлар форуми ўтказилди
Тошкентда кенгқамровли форум бўлиб ўтди
Тошкентда ўзбек-япон бизнес форуми
Халқаро сўз ва ахборот эркинлиги куни арафасидаги медиа кунлар
Ёшлар студиялари, теле ва радиостанцияларга грантлар топшириш
Меҳмонлар китоби
© Гулнора Каримова, 2007—2012.
Сайт дизайни, ишланмаси ва кузатуви — NetGroup