Гулнора Каримова

Кўкрак бези саратони билан ҳасталанган аёлларни қўллаб-қувватлаш дастури қабул қилинди

2010 йил 23 феврал

Кўкрак бези саратони билан ҳасталанган аёлларни қўллаб-қувватлаш дастури қабул қилинди

160 нафар мутахассислар, турли ташкилотлар вакилларини бирлаштирган Тошкентда ўтказилган “Аёллар онкологик хасталикларини даволаш борасида саъй-ҳаракатларни бирлаштириш” деб номланган давра суҳбати Кўкрак бези саратонини профилактика қилиш, барвақт аниқлаш ва даъволаш ҳамда ушбу касаллик билан хасталанган аёлларни реабилитация қилиш дастури имзоланиши билан ўз ниҳоясига етди. Тадбир ташкилотчиси ва ушбу махсус дастур ташаббускори Гулнора Каримова давра суҳбати иштирокчиларига йўллаган манзилли номасида кўкрак бези саратони муаммосини ҳал этишдан манфаатдор турли тузилмаларнинг барча вакилларига ушбу ишчи учрашувда қатнашганликлари учун миннатдорчилик билдириб, тадбирдан кўзланган асосий мақсад “Аёллар кенгаши” РЖБ, “Ҳаёт учун” аёллар ҳамжамияти, «EUROPA DONNA-Uzbekistan», Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди ҳамда бевосита Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги кўмаги билан шу йилнинг март ойида ўтказилган кўкрак бези саратони муаммолари бўйича халқаро форум ташкил этиш эканлигини таъкидлади.

Кўкрак бези саратонини профилактика қилиш, барвақт аниқлаш ва даъволаш ҳамда ушбу касаллик билан хасталанган аёлларни реабилитация қилиш дастурининг асалга оширилиши бир томондан давлат идоралари, тиббиёт муассасалари, фармакология компанияларининг нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган дастур ва лойиҳалар асосида муаммога ихтисослашув билан ёндошувни назарда тутса, бошқа томонда жамоатнинг ушбу касалликка қаратаётган доимий эътибори, олдини олишга чақирувлар ҳамда барвақт ташхис қўйиш асосида муаммога ижтимоий йўналтирилган ёндошувни назарда тутади.

«Биз айни пайтда ишлаб чиқишнинг сўнгги босқичида турган дастурни тақдим этмоқдамиз, - таъкидланади Гулнора Каримованинг номасида. – Белгиланган муддат ичида Дастури устида мутахассислар иштироки билан муаммонинг энг оғриқли томонлари аниқланди ва таҳлил қилиб чиқилди, бундан келиб чиққан ҳолда маълум вазифалар қўйилди. Ушбу сўнгги босқичда биз учун нафақат тиббиёт соҳаси мутахассислари, балки, ҳаммамиз учун муҳим ҳисобланган бу саъй-ҳаракатлар учун ўз ҳиссасини қўшиши мумкин барча тузилмаларнинг иштирок муҳимдир. Биз ушбу Дастурнинг ишончли ва манфаатдор ҳамкорлар томонидан қўллаб-қувватланишига, илк Халқаро Форумга эса уни ҳаётда тадбиқ этиш бўйича дастлабки сезиларли натижаларни тақдим этамиз деган умиддамиз. Биз ҳаётини сақлаб қолиш учун бошлаган амалларимизнинг ҳақиқий инъикоси ва реал ёрдамнинг ҳасталик исканжасидагилар учун қанчалик аҳамиятли эканини барчамиз яхши англаб турибмиз».

Давра суҳбати иштирокчилари орасида Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика онкология илмий маркази, Онкология илмий маркази Тошкент шаҳар бўлими, UNFPA ва Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакиллари, Онкология илмий маркази вилоят бўлимлари раҳбарлари, Республик акушерлик ва гинекология ихтисослашган илмий-амалий тиббиёт маркази, Гемотология ва қон қуйиш илмий тадқиқот институти, эпидемиология микробиология ва инфекцион касалликлар илмий текшириш институти, вирусология илмий текшириш институти Саломатлик ва тиббиёт статистикаси Республика маркази, Тошкент тиббиёт академияси ҳодимлари, Ўзбекистондаги ННТ раҳбарлари бор.



Мавзу бўйича янгиликлар

АҚШлик мутахассислар тренинглари
“Ҳаёт учун!-2012” марафонида 60 мингга яқин киши қатнашди
Ҳаёт учун марафон
Ҳайрия форум-марафони
Кўкрак бези саратони бўйича Тошкент халқаро форуми
Мутахассислар кўмаги
Халқаро форум онкологик муаммолар ечимлари излайди
Меҳмонлар китоби
© Гулнора Каримова, 2007—2012.
Сайт дизайни, ишланмаси ва кузатуви — NetGroup