2010 йил 12 август

12 август - Халқаро ёшлар кунида БМТнинг Ўзбекистондаги ахборот марткази (UNIC) ҳамда БМТнинг аҳолишунослик фонди (UNFPA) махсус тадбирда «Келажак овози» танловини ёшларга қаратилган Энг яхши лойиҳа дея эътироф этишди. 2005 йили Фонд Форум асосида ташкил этилган «Келажак овози» танлови бутун республика бўйлаб 200 минг нафар ўғил-қизни жамлаган энг оммабоп лойиҳа ҳисобланади. Танлов лауреатлари ижодий ва профессионал чўққиларни забт этишда мунтазам ва сезиларли кўмак олишади. Шунингдек, маросимда Ёшлар ижтимоий аҳволини ривожлантиришга қўшган ҳиссалари учун унвони Гулнора Каримова томонидан асос солинган, талабаларга грант ва стипендиялар ажратувчи «Меҳр нури» жамғармаси эътироф этилди.
Бу йили Ёшлар куни алоҳида эътибор билан нишонланмоқда. БМТ Бош ассамблеяси қарорига кўра шу йилнинг 12 августидан эътиборан Халқаро ёшлар йили старт олиб, у 2011 йилнинг 11 августида ўз ниҳоясига етади. Таъкидлаб ўтиш керакки, 2010 йил Ўзбекистонда Баркамол авлод йили деб эълон қилинган эди. Тошкент шаҳрида 12 августда ўтказилган тақдирлаш маросимида Ўзбекистондаги UNIC ва UNFPA томонидан бир неча номинацияларда ёшларни қўллаб-қувватлашга ҳисса қўшган қатор ташкилотлар ҳамда замонавий ёшлар ҳаётини қизиқарли ёритган ОАВ вакиллари фаолияти аниқланди.
Мавзу бўйича янгиликлар
«Келажак овози-2009»: Якун ва ғолиблар