2010 йил 22 июл

Бу йилги ёз мавсуми Фонд Форум ва Ёшлар ташаббуслари марказининг лойиҳаси – «Келажак овози» Ёзги уқув оромгоҳининг 500 нафар иштирокчиси учун янги марралар ибтидосига айланса ажаб эмас. Гулнора Каримова ёшларга йўллаган табриги Ёзги уқур оромгоҳининг ёпилиш маросимида уқиб эшиттирилди. Унда айтилишича, “Бу бир кунлик лойиҳа эмас! Умид қиламанки, Ёзги ўқув оромгоҳининг чинаккам натижаларини биз бу ерда яралган янги ғояларнинг амалга ошиши ва иштирокчиларнинг келгуси мувафаққиятида кўришимиз мумкин булади. Фонд Форум томонидан бирлаштирилган сиз ёшлар Ўзбекистоннинг турли чеккаларида яшаётганингизга қарамай, бир-бирларингизни доимо кўллаб-қувватлашингизни тилаб қоламан.”
Қашқадарё вилоятида ўтказилган оромгоҳ мавсуми 8 дан 21июлга қадар давом этди. Бу вақт давомида ёшлар Буюк Британия, Италия, Япония, Германия, Корея, ва албатта, Ўзбекистондан бўлган етакчи мутаҳассислардан сабоқ олишди.
Лагер дастури уч асосий бўлимдан иборат бўлиб, булар: ўқув-амалий машғулотлар, маданий тадбирлар ва спорт мусобақаларидир. Ўтган йили оромгоҳ иши идтиқсодий модел асосида ташкил этилган бўлиб, ёшлар молиявий инқироз даврида бизнесни бошқариш масалаларини ўрганган бўлса, бу йили асосий эътибор халқаро ҳамкорлик, маданий, гуманитар ва иқтисодий алоқалар масаласига қаратилди. Гуруҳларга бўлинган ёшлар рол уйини форматида дунёнинг турли мегаполисларини намоён этию, хориж маданияти ва турмуш тарзини ўрганиб борди.
Ёшлар учун бир қанча халқаро ташкилотларнинг тақдимотлари ҳам бўлиб ўтдики, булар орасида Нагоя университетининг Тошкентдаги ваколатхонаси, Британия кенгаши, БМТнинг Ахолишунослик фонди, БМТ Тараққиёт дастури, Ҳинд маданият маркази ва бошқалар. Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди DVV International халқаро ташқилоти билан бирга “Соғлом ёшлар” кунини ташкил этган бўлса, Микромолия ташкилотлари ва кретид уюшмалари миллий ассоциацияси Европа иттифоқи лойиҳаси асосида Молиявий таълим борасида тренинглар ташкил этди.
Маърифий лойиҳалар билан бир қаторда турли танловлар, спорт мусобақалари, ижодий учрашувлар, саёҳат ва уйинлар ташкил этилди. “Келажак овози” матбуот маркази ҳар куни лагер ҳаётини деворий ва тарқатма газеталарда ёритиб борди. Турли вилоятлардаги Ёшлар телестудияларининг хаваскор журналистлари эса ахборот дастурларини тайёрлаб боришди.
Бу йили лойиҳанинг халқаро ҳамкорлари сафи кенгайган бўлиб, улар орасида Британия Кенгаши БМТнинг Ахолишунослик фонди UNFPA, Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги KOICA, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги JICA, UN Volunteers, UNODC, DVV International, Korean Internet Volunteers Program, Япониянинг Nagoya, Буюк Британиянинг Westminster ва Тошкентдаги Сингапур халқаро университети.
Ёзги ўкув оромгоҳининг ёпилиш маросимида ташкилотчилар ва уларнинг ҳамкорлари барча тренерлар, меҳмонлар ва энг яхши иштирокчиларни диплом ҳамда совғалар билан тақдирладилар. Жумладан, Фонд Форум “Келажак овози” марказининг барча вилоят бўлимларига компьютер тақдим этган бўлса, Британия кенгаши жойлардаги ресурс марказларига уқув адабиёти тақдим этди. Тошкентдаги хинд маданият марказиинг директори “Келажак овози” марказининг бир нечта иштирокчиси учун Ҳиндистон университетларида ўқишга грант ажратганини маълум қилди. Ҳеч ким совғасиз қолмади, бироқ иштирокчиларнинг энг катта ютуғи – бу оромғохда орттирилган дўстлари ва қимматли билимларидир.
Мавзу бўйича янгиликлар
«Келажак овози-2009»: Якун ва ғолиблар