2009 йил 26 декабр

28 декабрьМамлакатимиздаги ёшларга мўлжалланган энг йирик танлов - Келажак овози муаллифлик лойиҳаси Жамоатчилик кенгаши раиси Гулнора Каримова Тошкент шаҳрида 26 декабрь куни бўлиб ўтган якуний босқич чоғида 45 нафар лауреатларни тақдирлади. Финал анжуман шаклида бўлиб ўтиб, иштирокчилар ўз лойиҳалари тақдимотини ўтказиб, танловнинг маданият ва санъат, фан ва таълим арбобларидан ташкил топган Жамоатчилик кенгаши олдида ўз лойиҳаларини ўзига хос равишда ҳимоя қилишди.
Келажак овози якуний тадбирининг анжуман шаклидаги янги кўриниши мамлакатимизда янгилик ҳисобланади. Танлов ғолиблари ўз лойиҳа ва асарларини тақдим этиб, ўз маҳорат ва истеъдодларини мутахассислар, жамоат арбоблари ва тангқурлари кўз ўнгида ҳимоя қилишди. Келажак овози танловининг якуний анжумани Фонд Форумнинг Якуний он-лайн конференцияси билан бир кунда ўтказилди.
Бу йили танловда мамлакатимиз бўйлаб 63 364 нафар ўғил-қизлар иштирок этишди. Лойиҳа шакл-шамойили ва шартларидаги қатор ўзгаришлар нафақар ёшлар, балки мутахассис ва таҳлилчиларнинг қизиқиши ортишига сабаб бўлди.
«Келажак овози-2009» танлови ғолиблари университетда ўқиш учун таълим грантини (абитуриетлар учун) қўлга киритиб, олий ўқув юртида тахсил олаётганларга Келажак овозининг махсус стипендияси тақдим этилади.
Мавзу бўйича янгиликлар
«Келажак овози-2010»: янги ғояларга йўл очиб