2009 йил 21 май

21 май куни Франциядаги 62-Канн кинофестивали доирасида Фонд Форум Гулноранинг ташаббуси билан ҳар йилги «amfAR» ОИТСга қарши кураш жамғармасининг - Cinema against AIDS After Party (“ОИТСга қарши кино”) ҳайрия кечасида расмий ҳомий сифатида иштирок этди.
Кеча меҳмонлари орасида сенатор Билл Клинтон, актриса Шэрон Стоун, дизайнерлар Донателла Версаче, Доменико Дольче ва Стефано Габбана, Дин ва Дэн Кейтенлар (Dsquared2 дуэти), Пэрис Хилтон, топ-моделлар Клаудиа Шиффер ва Ева Герцигова, режиссер Ларс Фон Триер, модалар фотографи Патрик Демаршелье, актерлар Джош Хартнет, Майк Маерс, Роберт Паттинсон, Натали Портман, рэппер 50 Cent, заргарлик буюмлари уйларининг вакиллари – Chopard уйидан Каролина Груози-Шойфеле, Фаваз Груози de Grisogono ва бошқалар.
Тадбир доирасида Лондоннинг машҳур ким ошди савдоси уйи Sothebys томонидан аукцион ўтказилди. Ким ошди савдосига голливудлик актриса ва amfARнинг ҳамраиси Шерон Стоун бошловчилик қилди. Имзоси қўйилган саксафонини 130 минг еврога сотган 42-президент Билл Клинтон кечанинг асосий қаҳрамонига айланди. Ундан ташқари Мадонна имзоси қўйилган фотосуратлар 35 минг еврога ва олмон ҳонандаси Настасья Кински имзоси қўйилган фотосурат 100 минг еврога сотилди. Сербиялик теннисчилар Моника Селеш и Елена Янковичнинг битта дарси 35 минг еврога сотиб олинди. Бошқа қимматбаҳо лотлар қаторига 80 минг еврога сотилган Fiat 500 ва 140 минг еврога сотилган Миландаги модалар кўргазмасига икки кишилик таклифномаларни киритса бўлади.
amfAR ОИТСга қарши кураш жамғармаси – ОИТС муаммоси, ОИТВнинг олдини олиш, таълим акциялари ва соғлом ҳаёт тарзини тарғиб этиш билан шуғулланадиган нотижорий ташкилотлардан биридир. Жамғарма ОИТСга қарши кураш ижтимоий сиёсатининг тарафдори ҳисобланади, у вакциналар ишлаб чиқариш дастурларини амалга оширади, тадқиқотлар олиб боради ва ҳ.к. Шунингдек amfAR ОИТСни даволаш, уни олдини олиш тадқиқотлари ҳақида маълумотлар чоп этади. Жамғарма шунингдек ОИТСдан сақланиш меъёрларини, АҚШ ва чет элдаги докторлар ва соғлиқни сақлаш ҳодимлари таълимоти оширишга кўмаклашади.
Мавзу бўйича янгиликлар
Гулнора Каримова ОИТС га қарши курашни қўллаб-қувватламоқда