Гулнора Каримова

Жамоат ташкилотларини қўллаб

2010 йил 12 май

Жамоат ташкилотларини қўллаб

12 май куни Тошкентда Гулнора Каримова Фонд Форум ва Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди (ИТҚҚФ) томонидан ташкил этилган “Ўзбекистондаги ҳудудий ННТларнинг ижтимоий аҳамиятли лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш грант дастури” мавзусидаги давра суҳбатида иштирок этиб, унинг доирасида вилоятладардаги нодавлат ташкилотларга грантлар топширди. Тадбирда 100 нафарга яқин ННТлар, жамоат ва давлат ташкилотлари, ОАВ вакиллари иштирок этишди.

2010 йилнинг февраль ойида ўтказилган “Ижтимоий лойиҳа ва ташаббуслар интеграцияси” форумида Гулнора Ўзбекистондаги ҳудудий ННТларнинг ижтимоий аҳамиятли лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш грант дастури»нинг старт олиши ҳақида эълон қилганди. Дастур мамлакатимиздаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ташаббуси билан амалга ошириладиган ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни молиявий томондан қўллаб-қувватлаш, ижтимоий масалаларни ҳал этишга кўмаклашиш ва интилишларни бирлаштириш мақсадини кўзлайди. Ушбу дастурда мамлакатимизда рўйҳатдан ўтган ҳудудий ННТлар ўз лойиҳаларини қуйидаги йўналишларда тақдим этишлари мумкин: маданий ва миллий анъаналарни сақлаб қолиш ва қайта тиклаш, соғлиқни сақлаш, таълим, инфратузилма, экология ва бошқалар.

Энг яхши лойиҳаларни аниқлаш ва саралаш учун махсус Экспертлар кенгаши тузилган бўлиб, у ННТ, ОАВ, таълим, маданият ва санъат, маънавият ҳамда ижрочи ва қонун чиқарувчи, ўз-ўзини бошқарувчи органлар вакилларидан иборат. Экспертлар Кенгаши томонидан коллегиал равишда, ижтимоий ҳамкорлик тамойилларига амал қилган ҳолда кўриб чиқилиб, бунда ҳар бир иштирокчи ҳар қандай масштабдаги ижтимоий-аҳамиятли лойиҳаларниамалга оширишга бирдек жавобгардир.



Мавзу бўйича янгиликлар

Амалий санъат усталари ва ёш аёлларга грантлар топширилди
Анъанавий “Йил аёли” миллий танлови: ғолибалар аниқланмоқда
“Асрлар садоси-2011”: маърифат ва маънавият уйғунлиги
Аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш
Натижалар сарҳисоби: “Bazar-Art/Баҳор 2011” ва Педагогик грантлар дастури
Билим юртларини қўллаб-қувватлаш
Болалар фестивали ва ижтимоий лойиҳалар лауреатлари бир саҳнада
Фермер аёлларга қўмак
Грантлар, автомобиль ва муқобил энергия манбалари. 6 лойиҳа ғолибларини тақдирлаш маросими
Ҳунарманд сулолаларга кўмак
Иқтидорлилар учун стипендия ва грантлар
ННТлар лойиҳалари учун грантлар
Педагогик грантлар дастури ғолиблари тақдирланди
Педагогик грантлар дастури ғолиблари тақдирланди
STYLE.UZ-2009 Стингнинг ҳайрия концерти ва грантлари
Тошкентда Ёш тадбиркорлар форуми ўтказилди
Уч лойиҳа ғолибларини тақдирлаш маросими
Яна кучли рағбат! Стипендиялар, спорт ва таълим грантлари
Ёшлар студиялари, теле ва радиостанцияларга грантлар топшириш
Замонавий фермер-аёлларни қўллаб-қувватлаш
Меҳмонлар китоби
© Гулнора Каримова, 2007—2012.
Сайт дизайни, ишланмаси ва кузатуви — NetGroup