2009 йил 26 сентябр

Гулнора Каримова 2009 йил 24 дан 26 сентябргача Италиянинг Монце шаҳрида бўлиб ўтган маданият саноати бўйича “Ижод, янгиликлар ва мАҳорат:ҳунармандликдан дизайн ва мода саноатигача” деб номланган умумжахон форумида Фонд Форум делегациясига раҳбарлик қилди. Форумнинг мақсади — маданият олами салоҳияти ва ўзгариш динамикасини, унинг амалий санъат, анъанавий ҳунармандчилик ва бадиий ишлаб чиқаришни ҳисобга олган ҳолда саноат олами учун инновацион ва ижодий аҳамиятини кўрсатишдан иборат.
Гулнора Каримова “Замонавий маданият стратегиясида миллий хунармандчиликнинг ўрни” деб номланган доклади билан чиқар экан, миллий меросни сақлаб қолиш, анъанавий ҳунармандчиликни қўллаб-қувватлаш, маданият ва санъатни ривожлантириш масалаларида Ўзбекистон тажрибасини атрофлича очиб берди.
Гулнора Каримова томонидан ташкил этилган Фонд Форум ўзининг беш йиллик фаолияти мобайнида ушбу соҳада салмоқли тажриба орттирган. Фонднинг лойиҳалари ёш истеъдодларни кашф этиш, ижодкор шахсларни қўллаш, маданият ва санъатни ривожлантиришга йўналтирилган. Фонд фаолиятининг салоҳияти нафақат мамлакатимизда, балки хориж давлатларда тан олинмоқда. 2007 йили Фонд ЮНЕСКОнинг расмий ҳамкорига айланган илк ташкилот бўлди. Кейинроқ Британия Кенгаши, Швейцария ҳамкорлик бюроси, Сунь Цинь Линь номидаги Хитойнинг йирик жамоат фонди, Корея Миллий музейи ва бошқа халқаро ташкилотлар билан Англашув меморандумини имзолади.
Миллий хунармандчилик санътини қўллаш бўйича Фонднинг фаолияти ўзида уч асосий йўналишни мужассамлаштирган:
Фонднинг маданий лойихаларини ривожлантириш ЮНЕСКО Форуми қатнашчиларида катта қизиқиш уйғотди. Музокаралар якунига кўра, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, маданий проектлар ривожлантириш бўйича малака алмашишга келишиб олинди.
Форум фаолиятида дунёнинг турли мамлакатларидан 200 га яқин маданий ташкилотлар қатнашди. Иштирокчиларнинг асосий қисмини маданият арбоблари, сиёсатшунослар, жамоат ташкилотлар рахбарлари, ҳунармандлар ва бошқа ижодкор шахслар ташкил қилди. Форумнинг уч кунида: миллий ҳунармандларни қўллаш, шахар ва қишлоқлардаги усталар билан ҳамкорлик, амалий санъатнинг ривожланишида аёлларнинг ўрни, глобализация ва маданиятда ҳамоханглик каби саволлар муҳокама қилинди.
Мавзу бўйича янгиликлар
Далиан Иқтисодий Форуми