Гулнора Каримова

Иорданияда жаҳон иқтисодий форуми

2009 йил 19 май

Иорданияда жаҳон иқтисодий форуми

Гулнора Каримова Яқин шарқ мавзусига бағишланган Жаҳон иқтисодий форумида иштирок этди. Ушбу тадбир май ойида Иорданияда ўтказилди. Уч кунлик форум дунёнинг 85та мамлакатидан 1400 нафар етакчиларни жамлади. Уларни мезбон сифатда Иордания қироли Абдулла ва қиролича Рания қутлашди.

Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди Васийлик кенгаши раиси сифатида иштирок этган Гулнора Каримова саккизта сўзга чиққанлар орасида Soft Touch of the Middle East сессияси доирасида муҳокамаларда қатнашди. Ушбу сессия маданий лойиҳалар орқали Яқин Шарқ ва халқаро ҳамжамият ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш, мамлакатларнинг янги имиджини жаҳон миқёсида намоён этишга бағишланган эди.

Гулнора Каримованинг чиқиши Ўзбекистонни Буюк Ипак Йўлидаги марказий бўғимлардан бири, тамаддунлар чорраҳаси сифати дунёга намоён этиш мавзусини қамраб олган бўлиб, унда мамлакатда фуқаролик жамиятининг шаклланиши жараёни, жамоат ташкилотларнинг Ўзбекистон халқаро обрўсини оширишдаги ўрни, халқаро маданий ҳамкорликни ривожлантиришдаги ҳиссаси масалаларига бағишланди.

Ушбу сессия давомида шунингдек Буюк Британиялик таниқли таҳлилчи Аластар Ньютон, Франциянинг халқаро сармоялар масалалари бўйича элчиси, Invest in France агентлиги раиси Девид Аппиа, Индонезия Сармоя маслаҳат кенгаши раиси Муҳаммад Лутфий ва бошқалар ўз фикрларини билдиришди.



Мавзу бўйича янгиликлар

Далиан Иқтисодий Форуми
Фонд Форум Халқаро ёшлар йили доирасидаги БМТ анжуманида
Италияда умумжахон маданият саноати Форуми
Словениядаги IV стратегик иқтисодий форум
Ўзбекистон ва Европа ҳамкорлиги. Вена, Брюссел, Милан ва Женевада давра сухбати
Ўзбекистон ва Европа ўртасидаги транспорт-энергетика соҳасидаги ҳамкорлик
Ўзбекистон ва Хитой: маданий ҳамкорликнинг янги босқичи
Халқ табобати Шарқ ва Ғарб олимлари нигоҳида
Меҳмонлар китоби
© Гулнора Каримова, 2007—2012.
Сайт дизайни, ишланмаси ва кузатуви — NetGroup