Гулнора Каримова

Инклюзив таълим: ижтимоий стратегиялар

2011 йил 5 май

Инклюзив таълим: ижтимоий стратегиялар

5 май куни Тошкентда ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди, ўзбекистон Махсус Олимпиадаси, Фонд Форум, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, ЮНЕСКОнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда “Инклюзив таълимнинг ижтимоий стратегиялари” мавзусида халқаро анжуман ўтказилди. Ушбу анжуман жисмоний имконияти чекланган болаларнинг таълим олиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадини кўзлаган Гулнора Каримованинг муаллифлик лойиҳаси — “Ўзбекистонда инклюзив таълим”нинг навбатдаги босқичига айланди. Лойиҳа Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди томонидан 2007 йилдан бери амалга оширилиб келаётган бўлиб, бугунги кунгача мамлакатимиз бўйлаб 40 000 дан ортиқ болани қамраб олган. Ҳозирда янги турдаги таълим муассасаларида имконияти чекланган 600 дан ортиқ бола тахсил олмоқда. 18 нафардан ортиқ тренер-маслаҳатчилар тайёрланиб, 125 нафар педагог ва тарбиячилар учун тренинглар ўтказилди. Мазкур тадбирлардан сўнг ўтказилган сўров натижалари болаларнинг ҳиссиёт ва ижтимоий аҳволи 20 фоизга ўсганини кўрсатди.

Халқаро анжуманда давлат идоралари, халқаро ташкилотлар, ишбилармон доиралар, нодавлат ташкилотлар вакиллари, сенаторлар, Олий Мажлис депутатлари иштирок этишди. Дастлаб анжуманни ўтказиш фикри Европа/Евроосиё, Россия, Қозоғистон, Тожикистон Махсус Олимпиадаси раҳбарлари, АҚШнинг “Global Sports Partners” компанияси, Россия, Украина, Малайзия, Эрон, Покистон, Буюк Британия элчихоналари, БМТ Тараққиёт дастури, DVV Internаtional томонидан қўллаб-қувватланганди.

Анжуман иштирокчилари давлат идоралари, жамоат ва халқаро ташкилотлар томонидан олиб борилаётган чора-тадбирларни инклюзив таълим муаммоларини ҳал қилиш ва имконияти чекланган болаларнинг жамиятга интеграциялашиши йўлларини излашга сафарбар қилиш борасида ўзаро фикр алмашишди.

Турли ташкилотлар билан ҳамкорликда инклюзив таълимни ривожлантириш йўллари ва методлари, қўшма стратегиялар ишлаб чиқиш бўйича таклифлар киритишди.

Европа/Евроосиё Махсус Олимпиадаси дастурларини ривожлантириш директори Кшиштоф Круковски Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фондига “Имконияти чекланган болаларни қўллаб-қувватлагани учун” сертификат тақдим этди. Эслатиб ўтиш жоиз, шу йилнинг 23 март куни “Аёллар кенгаши” Ташкилий кенгаши раиси Гулнора Каримовага Ўзбекистон Махсус олимпиадасини қўллаб-қувватлаш йўлидаги саъй-ҳаракатлари учун Эътироф сертификати топширилган эди.

Лойиҳа доирасида методик услубий қўлланма сифатида “Инклюзив таълимнинг миллий модели концепцияси” ишлаб чиқилди. Ва у мактабгача ҳамда бошланғич таълим тизимининг синов базасига киритилди. Ҳозирда Термиз, Қарши, Самарқанд, Навоий, Жиззаҳ, Гулистон, Тошкент, Қўқон, Андижон, Хоразм ва Нукус шаҳарларидаги янги боғча, мактаб, лицей, касб-хунар коллежлари муваффақиятли иш олиб бормоқда.

Лойиҳанинг асосий мақсади – жисмоний имконияти чекланган болалар ва ўсмирларнинг ўз тенгдошлари билан биргаликда таълим олиши учун зарур шароит яратиб беришдан иборат.

Хусусан, бутун мамлакатимиз бўйлаб ўтказилган Форум-марафон ҳам инклюзив таълимни қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳалардан яна бирига айланди. Мазкур марафонда имкониятлари чекланган 600 киши иштирок этиб, лойиҳа доирасида тўпланган маблағларнинг бир қисми Жиззаҳ шаҳридаги инклюзив таълимга ихтисослашган янги мактабни қўллаб-қувватлашга сарфланди. Ўзбекистон Махсус Олимпиадаси билан ҳамкорликда ўтказиладиган анъанавий акция ҳам айнан шу мақсадни кўзлаган бўлиб, унинг доирасида ҳар йили болалар ўртасида спорт беллашувлари, Халқаро Тинқлик кунига бағишланган футбол ўйинлари кабилар ўтказилади.



Мавзу бўйича янгиликлар

Ўзбекистоннинг маданий мероси: ҳаттотлик ва меъморий эпиграфика санъати илмий анжуманини
Давра суҳбати: халқаро муносабатлар ва уларни шакллантириш тизимида янги ечимлар изидан
АҚШ Атлантика кенгаши қошидаги Евросиё Маркази директори Росс Уилсон иштирокидаги давра суҳбати
Фонд Форумдан онлайн анжуман: йил сарҳисоби
Фонд Форумнинг Якуний он-лайн анжумани
Глобал молиявий-иқтисодий жараёнлар ва Ўрта Осиёнинг нефть-газ сектори истиқболлари
Ибн Сино таваллудининг 1030 йиллигига бағишланади...
Ибн Сино юртида Халқ табобати халқаро ассоциацияси ташкил этилди
Кўкрак бези саратони бўйича Тошкент халқаро форуми
Марказий Осиё нефть-газ соҳаси истиқболларига бағишланган давра суҳбати
Марказий Осиё транспорт коридори истиқболлари мавзуида анжуман
“Мунозаралар клуби”: глобал тамойиллар муҳокамаси
Онлайн тарзидаги якунлар: бир йилда 400 лойиҳа
“Соғлом она-соғлом бола” мавзуида халқаро симпозиум
Сиёсий тадқиқотлар маркази Афғонистон бўйича мутахассисларни жамлади
Сиёсий тадқиқотлар маркази қошида “Мунозаралар клуби” очилди
Тошкентда Ёш тадбиркорлар форуми ўтказилди
Тошкентда кенгқамровли форум бўлиб ўтди
Тошкентда ўзбек-япон бизнес форуми
Халқаро форум онкологик муаммолар ечимлари излайди
Халқаро сўз ва ахборот эркинлиги куни арафасидаги медиа кунлар
Ёшлар студиялари, теле ва радиостанцияларга грантлар топшириш
Меҳмонлар китоби
© Гулнора Каримова, 2007—2012.
Сайт дизайни, ишланмаси ва кузатуви — NetGroup