2010 йил 1 феврал

1 феврал куни Тошкент шаҳрида ташкил этилган «Замонавий жамиятда халқ табобати. Роли, аҳамияти, истиқболлари» мавзуидаги анжуман Халк табобати халкаро ассоциаиясининг ташкил этилиши хакидаги Меморандумнинг имзоланиши билан якунланди. Мазкур анжуманда Австрия, Болгария, Германия, Италия, Ҳиндистон, Хитой, Латвия, Корея, Япония, Россия, Қозоғистон, Киргизистон хамда Тожикистондан келган соғликни сақлаш ҳамда халк табабати соҳаларида фаолият олиб борувчи мутахассислар иштирок этди. Умумий фикрга таянган ҳолда мазкур Ассоциациянинг фаҳрий президенти сифатида Гулнора Каримова сайланди. Ташкилотнинг бош кароргоҳини тиббиёт фанининг асосчиси, машхур олим ва табиб Абу Али ибн Сино (Авиценно)нинг юртида очиш режалаштирилмоқда.
Анжуманнинг ташкилотчиларидан бири «Аёллар кенгаши» кошида якинда уз фаолиятини бошлаган Узбекистон халк табобати ассоциациясидир. Ушбу профессионал уюшманинг асосий максади, соҳада тадқиқотлар олиб борувчи олимлар фаолиятига ёрдам курсатиш, Халк табобатини ривожлантириш, турли хил касалликларни ноанъанавий усуллар ёрдамида бартараф этиш борасида маълумот етказиш, шунингдек, халқ табобати йулида халқаро алоқаларни ривожлантиришдан иборат. Шунингдек, халқаро анжуманни ташкил этишда Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Согликни саклаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Халқ табобати Академияси бевосита иштирок этди.
Халқаро анжуман доирасида нуфузли олимлар, халқаро ва маҳаллий ташкилотлар мутахассислари маърузалар қилиб, улар орасида Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти анъанавий тиббиёт соҳасида ҳамкорлик маркази директори, Милан тиббиё университети профессори Умберто Солимене (Италия), Пекин анъанавий тиббиёти қошидаги Игна билан даволаш академияси бош шифокори профессор Гуо Чанг Чинг, Хитой тиббий фанлар академияси уқув маркази директори, доктор Джанг Сюе Льянг, (ХХР), Дюссельдорф анъанавий тиббиёт маркази (Германия), Аюрведа тадқиқот институти (Ҳиндистон), Korea University шақона тиббиёт департаменти (Корея), шунингдек, ноанъанавий тиббиётнинг турли йўналишларидаги мутахассис ва табиблар бор. Гомеопатик даволаш бўйича мутахассис, профессор Михаэль Фрасс (Австрия), “Tida Orchestration” компаниясининг президенти, биомедицина, анъанавий япон тиббиёти “канпо” ҳамда махсус шифобахш косметика бўйича мутахассис Санаэ Оширо (Япония), интегратив ва холистик тиббиёт бўйича бош лойиҳавий консультанти, доктор Гита Кришнан, Аюрведа тадқиқот институтининг директори, доктор С.Тривати, (Хиндистон), анъанавий ва интегратив тиббиёт марказининг директори, Дуйсбург-Эссен Университети профессори Густав Юрген Добос (Германия), телебошловчи, соғлом турмуш тарзининг тарғиботчиси, инсон танасини соғломлаштириш усулларига оид кўплаб китобларнинг муаллифи Геннадий Малахов (Россия), Латвия косметалогия ассоциациясининг вице-президенти Марис Ревалдс (Латвия), ботаника фанлари доктори, Болгария фанлар академиясининг Ботаника институти профессори Люба Евстатиева (Болгария), Корея Университети шарқий тиббиёт бўйича профессори До Бюнг Жун, (Корея Республикаси), шифобахш ўсимликлар бўйича Умумжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти эксперти, Қирғизстон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Дори-дармон таъминоти Департаментининг фармокомек қўмитаси илмий котиби Неля Маметова (Қирғизистот), Душанбе шаҳар Ибн Сино ва фармокология номидаги Институт директори Юсуф Нуралиев (Тожикистон) ва бошқалар. Жаъми анжуманда 300га яқин қатнашчилар иштирок этишди.
Мавзу бўйича янгиликлар
Ўзбекистоннинг маданий мероси: ҳаттотлик ва меъморий эпиграфика санъати илмий анжуманини