Гулнора Каримова

Ибн Сино таваллудининг 1030 йиллигига бағишланади...

2010 йил 24 август

Ибн Сино таваллудининг 1030 йиллигига бағишланади...

Абу Али ибн Сино ва унинг замонавий тиббиёт ривожига қўшган ҳиссасига ҳурмат бажо келтирган Гулнора Каримова томонидан бошқарилувчи Фонд Форум, Ибн Сино (Авиценна) номидаги халқаро халқ табобати уюшмаси ҳамда “Аёллар кенгаши” РЖБ Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда 24 август куни тошкентда “Ибн Сино таълимоти ва замонавий тиббиёт” деб номланган халқаро илмий-амалий анжуман ўтказишди. Маълумки, бу йили буюк аллома, олим ва табиб таваллудига 1030 йил тўлди.

Анжмунга Ўзбекистон, Германия, Болгария, Италия, Эроннинг халқ табобати ва замонавий тиббиёт соҳасида фаолият юритувчи 300 Нафардан ортиқ таниқли арбоблари, олим ва амалиётчилари ташриф буюришди. Тадбир чоғида Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш вазирлиги анъанавий табобат соҳасидаги ҳамкорлик маркази директори, Милан Университети тиббиёт биоклиматологияси, биотехнология ва табиий тиббиёт тадқиқот маркази директори Солимене Умберто (Италия); Абу Али ибн Сино (Авиценна) номидаги халқаро халқ табобати уюшмасининг Болгариядаги вакили Йотов Гергий (Болгария); Шоҳид Бехиштий номидаги Теҳрон тиббиёт университети соғлиқни сақлаш факультети декани ва “Халқ табобати” бўлими раҳбари Хотамий Хуссайн (Эрон); “Ибн Сино” фан ва маданият халқаро фонди раиси Шоҳхусайний Юсуф (Эрон); Essen Mitte клиникасининг кўкрак бези саратони соҳаси бўйича етакчи эксперти Д-р Швиде Илка (Германия); «Essen Mitte» клиникасининг анъанавий табобат соҳаси бўйича етакчи эксперти, Европа тиббиёт марказларида анъанавий табобатни жорий этиш лойиҳаси раҳбари Д-р Войс Петра (Германия) сингари таниқли халқаро экспертлар маърузалар қилишди.

Ушбу анжуман халқ табобати соҳасидаги хорижий ва маҳаллий мутахассислар ўртасида тажриба алмашиш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича навбатдаги босқич ролини ўтагани, шубҳасиз.



Мавзу бўйича янгиликлар

Ўзбекистоннинг маданий мероси: ҳаттотлик ва меъморий эпиграфика санъати илмий анжуманини
Давра суҳбати: халқаро муносабатлар ва уларни шакллантириш тизимида янги ечимлар изидан
АҚШ Атлантика кенгаши қошидаги Евросиё Маркази директори Росс Уилсон иштирокидаги давра суҳбати
Фонд Форумдан онлайн анжуман: йил сарҳисоби
Фонд Форумнинг Якуний он-лайн анжумани
Глобал молиявий-иқтисодий жараёнлар ва Ўрта Осиёнинг нефть-газ сектори истиқболлари
Ибн Сино юртида Халқ табобати халқаро ассоциацияси ташкил этилди
Инклюзив таълим: ижтимоий стратегиялар
Кўкрак бези саратони бўйича Тошкент халқаро форуми
Марказий Осиё нефть-газ соҳаси истиқболларига бағишланган давра суҳбати
Марказий Осиё транспорт коридори истиқболлари мавзуида анжуман
Онлайн тарзидаги якунлар: бир йилда 400 лойиҳа
“Соғлом она-соғлом бола” мавзуида халқаро симпозиум
Сиёсий тадқиқотлар маркази Афғонистон бўйича мутахассисларни жамлади
Сиёсий тадқиқотлар маркази қошида “Мунозаралар клуби” очилди
Тошкентда Ёш тадбиркорлар форуми ўтказилди
Тошкентда кенгқамровли форум бўлиб ўтди
Тошкентда ўзбек-япон бизнес форуми
Халқаро форум онкологик муаммолар ечимлари излайди
Халқаро сўз ва ахборот эркинлиги куни арафасидаги медиа кунлар
Ёшлар студиялари, теле ва радиостанцияларга грантлар топшириш
Меҳмонлар китоби
© Гулнора Каримова, 2007—2012.
Сайт дизайни, ишланмаси ва кузатуви — NetGroup