Гулнора Каримова

Ҳунарманд сулолаларга кўмак

2010 йил 18 ноябр

Ҳунарманд сулолаларга кўмак

Пойтахтимиз аҳли ва уста-ҳунармандлар “Bazar-Art” кўргазма-ярмаркасини ҳар сафар интиқлик билан кутишади. Бунинг боиси — айнан мана шу лойиҳада мамлакатимизнинг турли чеккаларида истиқомат қилувчи амалий санъат усталари ўз қўл меҳнати асосида табиий хом-ашёдан яратган ранг-баранг маҳсулотларини кўргазмага қўйишади. 16-18 ноябрь кунлари Миллий санъат марказидаги расталарда каштачилик, тўқимачилик, тикувчилик маҳсулотлари, турли хомашёлардан ўйиб ишланган, нақш туширилган буюмлар, кулолчилик, заргарлик маҳсулотлари ва бошқалар санъат ихлосмандлари эътиборига ҳавола этилди. 18 ноябрда эса натижалар сарҳисоб қилиниб, энг фаол иштирокчилар Гулнора Каримова томонидан тақдирланди.

Лойиҳа ташкилотчилари — Фонд Форум ҳамда «IJOD» рассомлар, санъатшунослар ва халқ усталари уюшмаси бу йил асосий эътиборни кулол ва тикувчилар сулолаларига қаратишди. Айтиш жоизки, мазкур кўргазма-ярмарка анъанавий ва замонавий амалий санъат соҳасидаги ижодий салоҳиятни юзага чиқариш, ушбу соҳадаги ахамиятли ўзгариш ва янгиликлар билан кенг жамоатчиликни таништириш, ижодкор сулолалар ва истеъдодли ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш ҳамда миллий меросимизни асраб-авайлашга қаратилган.

Қолаверса, лойиҳа Ўзбекистондаги миллий амалий санъатнинг бугунги кундаги аҳволини ўрганиш, унинг йўқолиб кетаётган йўналишларини қайта тиклаш ва ривожлантириш имконини беради. “Bazar-Art” доирасида ҳунармандлар ва уларнинг шогирдларига грантлар ажратилиб, мазкур грантлар амалий санъатни янада ривожлантириш, ҳунармандчиликнинг йўқолиб бораётган турлари ва анъанавий шаклларни қайта тиклаш каби эзгу мақсадларни кўзда тутади.



Мавзу бўйича янгиликлар

Амалий санъат усталари ва ёш аёлларга грантлар топширилди
Анъанавий “Йил аёли” миллий танлови: ғолибалар аниқланмоқда
“Асрлар садоси-2011”: маърифат ва маънавият уйғунлиги
Аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш
Натижалар сарҳисоби: “Bazar-Art/Баҳор 2011” ва Педагогик грантлар дастури
Билим юртларини қўллаб-қувватлаш
Болалар фестивали ва ижтимоий лойиҳалар лауреатлари бир саҳнада
Фермер аёлларга қўмак
Грантлар, автомобиль ва муқобил энергия манбалари. 6 лойиҳа ғолибларини тақдирлаш маросими
Иқтидорлилар учун стипендия ва грантлар
Жамоат ташкилотларини қўллаб
ННТлар лойиҳалари учун грантлар
Педагогик грантлар дастури ғолиблари тақдирланди
Педагогик грантлар дастури ғолиблари тақдирланди
STYLE.UZ-2009 Стингнинг ҳайрия концерти ва грантлари
Тошкентда Ёш тадбиркорлар форуми ўтказилди
Уч лойиҳа ғолибларини тақдирлаш маросими
Яна кучли рағбат! Стипендиялар, спорт ва таълим грантлари
Ёшлар студиялари, теле ва радиостанцияларга грантлар топшириш
Замонавий фермер-аёлларни қўллаб-қувватлаш
Меҳмонлар китоби
© Гулнора Каримова, 2007—2012.
Сайт дизайни, ишланмаси ва кузатуви — NetGroup