Гулнора Каримова

Янгиликлар архиви Rss

Владимир Спиваков ва МДҲ мамлакатлари ёш истеъдодлари пойтахтимизда
Владимир Спиваков ва МДҲ мамлакатлари ёш истеъдодлари пойтахтимизда

Мумтоз мусиқа ихлосмандлари бир ой мобайнида Владимир Спиваков бошчилигидаги МДҲ давлатлари Ёшлар симфоник оркестрининг пойтахтимига ташрифини интизорлик билан кутишди. Ниҳоят, 5 октябрь куни “Туркистон” санъат саройида Фонд Форум, МДҲ иштирокчи давлатларининг давлатлараро гуманитар ҳамкорлик фонди ҳамда Москва давлат академик филармонияси томонидан ташкил этилган концерт дастури юзлаб тингловчилар эътиборига ҳавола этилди. Гулнора Каримова бошчилигидаги Фонд Форум ўз анъанасига содиқ қолиб, мамлакатимиз олийгоҳларида таҳсил олаётган 50 нафар ёш истеъдодларга махсус таклифномалар тақдим этди. Истеъдодларга кўрсатиладиган бундай эътибор келажакда ўз мевасини бериши, уларнинг касбий чўққилар сари янада илдам интилишларига туртки бўлиши жамғарманинг кўп йиллик тажрибасидан маълум.

Давоми
05
10
2011
Ўқитувчилар учун байрам дастури
Ўқитувчилар учун байрам дастури

Гулнора Каримова бошчилигидаги Фонд Форум ҳамда “Аёллар кенгаши” Республика жамоат бирлашмаси ҳар йили анъанавий тарзда Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида ушбу касб эгалари учун байрам тадбири ташкил этади. Бу сафар 30 сентябрь куни Миллий санъат марказида ўтказилган шундай тадбирга Тошкент шаҳридаги олий ўқув юртлари, касб-ҳунар коллежлари ва мактаблардан 500 дан ортиқ ўқитувчилар ҳамда Фонд Форумнинг Педагогик грантлар дастури ғолиблари таклиф этилди.

Давоми
30
09
2011
Халқаро тинчлик кунига бағишлаб
Халқаро тинчлик кунига бағишлаб

“Тинчлик қўнғироғи” акцияси ҳар йили бутун жаҳонда нишонланадиган Халқаро тинчлик кунига бағишланган тадбирларнинг дебочасига айланди. Пойтахтимиздаги Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғида бўлиб ўтган акция қатор жамоат ташкилотлари томонидан ташкил этилган бўлиб, Гулнора Каримова бошчилигидаги Фонд Форум, “Аёллар кенгаши” РЖБ, “Келажак овози” ЁТМ шулар жумласидандир. Бундан ташқари Ўзбекистон Махсус Олимпиадаси, ЮНЕСКО, БМТ Ахборот маркази (UNIC), UNWOMEN, Фуқаролар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш маркази, ЎзННТМА, Хотин-қизлар қўмитаси, Футбол Федерацияси кабилар ҳам ташкилотчилар қаторидан ўрин олган. Халқаро тинчлик кунига бағишланган тадбирларда ҳаммаси бўлиб 500 киши иштирок этди.

Давоми
24
09
2011
New York Mercedes-Benz Fashion Week доирасида GULI Collections Баҳор-Ёз-2012 намойиши
New York Mercedes-Benz Fashion Week доирасида GULI Collections Баҳор-Ёз-2012 намойиши

Жаҳондаги энг нуфузли мода ҳафталикларидан бири — New York Mercedes-Benz Fashion Week доирасида GULI Collections Баҳор-Ёз-2012 либослар тўплами намойиши бўлиб ўтди. Катта шов-шувларга сабаб бўлган ушбу тадбир ҳафталик дастурида кўрсатилганидек, 2011 йил 15 СЕНТЯБРЬ куни ўтказилди. Бундан бир қанча муддат илгари GULI Collections ҳамда New York Mercedes-Benz Fashion Week ташкилотчиси IMG WORLDWIDE, INC. компанияси ўртасида ўзаро келишув эълон қилинган эди. Унга кўра, намойиш машҳур Cipriani ресторанига кўчирилди. Ушбу ресторанда авваллари Марк Жейкобс сингари таниқли дизайнерлар ўз тўпламларини кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этилган.

Давоми
15
09
2011
МДҲ мамлакатлари Ёшлар симфоник оркестри Тошкентда
МДҲ мамлакатлари Ёшлар симфоник оркестри Тошкентда

5 октябрь куни соат 19.00 да пойтахтимиздаги «Туркистон» санъат саройида россиялик машҳур дирижер Владимир Спиваков бошчилигида МДҲ мамлакатлари Ёшлар симфоник оркестрининг концерт дастури бўлиб ўтади. Ушбу йирик маданий тадбир Гулнора Каримова бошчилигидаги Фонд Форум ҳамда Владимир Спиваков номидаги халқаро хайрия фонди ўртасидаги ҳамкорлик доирасида ташкил этилмоқда. Мазкур концерт дастури оркестрнинг махсус турнеси доирасида ташкил этилган бўлиб, бундан аввал у Белорусия ва ХХРда мухлисларни ўз чиқиши билан бахраманд этган эди. Концертда жаҳон классик мусиқаси ва ўзбек бастакорларининг энг сара асарлари ижро этилади. Ташкилотчилар: Фонд Форум, МДҲ иштирокчи давлатларининг давлатлараро гуманитар ҳамкорлик фонди ҳамда Москва давлат академик филармонияси.

Давоми
14
09
2011
Меҳмонлар китоби
© Гулнора Каримова, 2007—2012.
Сайт дизайни, ишланмаси ва кузатуви — NetGroup