Гулнора Каримова

Янгиликлар архиви Rss

Ўзбекистон дўстларини Австрияда қабул қилди
Ўзбекистон дўстларини Австрияда қабул қилди

Хориж мамлакатларида ўзбек маданиятининг ёрқин ва ноёб тақдимотлари Гулнора Каримова шафелигидаги Фонд Форумнинг ўзига хос қирраларидан бирига айланиб улгурди. 3 июль куни XIX асрда неоготика услубидаги Европанинг энг гўзал биноларидан бири бўлган - Вена ратушаси саройи ўзбек маданиятининг австриялик жамоатчилик билан танишув жойига айланди. Тошкентнинг 2200 йиллигига бағишланган ўзбек санъати кечасига Австриянинг расмий, дипломатик ва жамоат доиралари вакиллари, маданият ва санъат арбоблари таклиф этилди.

Давоми
03
07
2009
Халқаро форум онкологик муаммолар ечимлари излайди
Халқаро форум онкологик муаммолар ечимлари излайди

“Кўкрак бези ҳавфли ўсмалари муаммоларининг тиббий аспектлари ва уни бартараф этишда жамоат ташкилотларининг ўрни” мавзуидаги Халқаро Форумни Тошкентда ташкиллаштирган Гулнора Каримованинг таклифига Германия, АҚШ, Япония, Италия, Исроил, Россия, Украина, Қозоқистон, Туркия ва Ўзбекистоннинг машҳур шифокорлари ва ВОЗ, ЮНЕСКО, ЮСАИД ва бошқа расмий идоралари вакиллари жавобан мамлакат пойтахтига ташриф буюрдилар. Илк бора Ўзбекистонда кўкрак бези саратони муаммосига бу даражада эътибор қаратилмоқда.

Давоми
30
06
2009
Замонавий хореография ва спорт пластикаси халқаро танлови
Замонавий хореография ва спорт пластикаси халқаро танлови

Замонавий хореография ва спорт пластикаси халқаро танлови - бу Гулнора Каримованинг янги мувафаққиятли лойиҳаси бўлиб, у ёш профессионал ва хаваскорларга имкониятлар эшигини очди. Унда иштирок этган энг яхши жамоалар нафақат диплом ва совғалар, балки Фонд Форумдан грантларга эга бўлишди.

Давоми
03
06
2009
Baby Халқаро болалар турнири
Baby Халқаро болалар турнири

Болалар спортига алоҳида эътибор ажратиб келаётган Гулнора Каримова ёш спортчилар учун мусобақа ташаббускори ва ташкилотчисига айланди. Фонд Форум томонидан ўтказилган Baby Халқаро болалар турнири бу йилдан бошлаб расмий мақомга эга бўлди. Уни ташкил этишга жамғармага Ўзбекистон маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, Ўзбекистон бадиий гимнастика федерацияси ва Тошкент шаҳар ҳокимияти кўмаклашди.

Давоми
02
06
2009
Замонавий фермер-аёлларни қўллаб-қувватлаш
Замонавий фермер-аёлларни қўллаб-қувватлаш

Гулнора Каримова қарамоғи остидаги Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди 2009 йилнинг 2 июнь куни "Замонавий ўзбек қишлоқ аёли" танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ҳамда "Микрокредитбанк" АТБ ҳамда "Халк банки" ҳамкорлигида ташкил этилган фермер аёллар ютуқлари кўргазмасини ташкил этди.

Давоми
02
06
2009
Меҳмонлар китоби
© Гулнора Каримова, 2007—2012.
Сайт дизайни, ишланмаси ва кузатуви — NetGroup