“Қувноқ мозаика”, “Ранглар ўйини”, “Шамол сабоси”, “Зефирли чакалакзорлар”, “Болалик ранглари” – булар 22 ва 23 март кунлари Миллий санъат марказида “Болажонлар-ширинтойлар” болалар мода фестивалида тақдим этилган тўпламларнинг номланиши. Либослар ҳам уларнинг номланишига монанд тарзда ўзига хос, жозибали, оригинал, ранг-баранг ва қизиқарли эди. 43 нафар ўзбек дизайнерининг 30 та тўпламига жо бўлган 380 та либос томошабинлар ҳукмига ҳавола этилди. Фонд Форум ва “Осиё рамзи” Ўзбекистон дизайнерлар ва модельерлар уюшмаси томонидан ўтказиладиган мазкур фестиваль гала-намойиши чоғида Педагогик грантлар дастурининг 50 нафар ғолибига грантлар ҳам тақдим этилди. Фестиваль лауреатлари ҳамда ғолиб педагогларни Фонд Форум Васийлик кенгаши раиси Гулнора Каримова қутлади.
Давоми
8 март куни НТВ телеканали орқали “Россия гўзали-2012” танловининг якуний босқичи эфирга узатилди. Россиянинг энг йирик гўзаллик байрамига 20 йил тўлди. Унинг саҳнаси GULI тўплами либослари намойиши учун ўзига хос подиумга айланди, десак муболаға бўлмайди. Гап шундаки, 15 нафар энг сара гўзалларнинг барчаси, жумладан, танлов ғолиби - Смоленск шаҳридан 18 яшар талаба Елизавета Голованова дизайнер Гулнора Каримованинг оқшом кўйлакларида саҳнага қадам ташлади. Антон Макарский уларнинг чиқишини романтик руҳдаги Belle таронаси билан қарши олди.
Давоми
4 март куни пойтахтимиздаги “Интерконтиненталь” меҳмонхонасида ўтказилган “Тўй мавсуми-2012” кўргазмаси доирасида Гулнора Каримова бошчилигидаги Фонд Форум, “Аёллар кенгаши” РЖБ, “Меҳр нури” жамғармаси, Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди ҳамкорлигидаги хайрия лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди. Мазкур лойиҳа доирасида 2012 йилда ижтимой ҳимояга муҳтож оилалар вакиллари учун Никоҳ тўйлари ҳамда Суннат тўйлари ўтказиб берилади. Ҳаммаси бўлиб бутун республикамиз бўлаб 1000 та Суннат ва яна шунча Никоҳ тўйлари ташкил этиш режалаштирилган.
Давоми
20-26 февраль кунлари ўзбек шифокорларидан иборат делегациянинг Корея Республикасига ташрифи доирасида қатор муҳим тадбирлар ўтказилди. 22 февраль куни Чоннам миллий университети (Кванжу шаҳри) қошидаги “Хвасун” шифохонасида хайрия асосида ўзбекистонлик бемор Марина Курманбоева операция қилинди. Кўкрак бези саратонининг 2-босқичи ташхиси қўйилган бемор операцияси 2011 йилда Чоннам миллий университети ҳамда Гулнора Каримова бошчилигидаги “Ҳаёт учун!” кўкрак бези саратони миллий уюшмаси ўртасидаги Ҳамкорлик меморандуми доирасида Корея Республикасида амалга оширилди. 24 февраль куни Сеулда “Ҳаёт учун!” кўкрак бези саратони миллий уюшмаси ҳамда Корея миллий туризм ташкилоти (КМТТ) ўртасидаги Ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Шунингдек, юртимиз вакиллари қатор клиникаларда бўлиб, кореялик ҳамкасблари фаолияти билан танишди, тажриба алмашди.
Давоми
Фонд Форумнинг Хитойдаги ваколатхонаси очилганига етти йил тўлгани муносабати билан 3 февраль куни Пекинда ўтказилган “Ўзбекистон – ХХР: маданий-гуманитар ҳамкорлик истиқболлари” мавзусидаги давра суҳбатида Фонд Форум Васийлик кенгаши раиси Гулнора Каримова иштирок этди. Давра суҳбати доирасида “Фонд Форум: фуқаролик жамияти амалий модели варианти” деб номланган янги илмий-тадқиқот нашри тақдимоти бўлиб ўтди. Фонд Форум ва Бутунхитой халқаро дўстликни ривожлантириш ассоциацияси томонидан ташкил этилган тадбирга маданият ва санъат арбоблари, академиклар, жамоат ташкилотлари вакиллари, расмий ва дипломатик доиралар, халқаро ташкилотлар, Хитойдаги йирик ОАВ ҳодимлари таклиф этилди.
Давоми