Гулнора Каримова

Янгиликлар архиви Rss

Болалик ва мода фестивали
Болалик ва мода фестивали

25 апрель куни пойтахтимиздаги Миллий санъат маркази саҳнасида Фонд Форумнинг ҳар бир инсон ҳаётининг сеҳрли даври - болалик аталмиш беғубор дунё вакиларига бағишланган кенгқамровли йирик лойиҳаларидан бири ўтказилди. “Осиё рамзи” Ўзбекистон дизайнер ва модельерлар уюшмаси билан ҳамкорликда ҳар йили ўтказиладиган мазкур фестивалда 3 дан 16 ёшгача бўлган моделлар 33 нафар дизайнернинг турли услубда яратилган 27 та тўпламни намойиш этишди. “Болажонлар-Ширинтойлар 2011” фестивали ғолиблари ва 3-4 яшар 14 нафар ёш моделларни “Осиё рамзи” Ўзбекистон дизайнерлар ва модельерлар уюшмаси Мувофиқлаштириш кенгаши раиси Гулнора Каримова қутлади.

Давоми
25
04
2011
Ўзбекистон - Испания: 600 йиллик алоқалар
Ўзбекистон - Испания: 600 йиллик алоқалар

12 апрель куни Мадрид шаҳрида Фонд Форум, Ўзбекистон Республикасининг Испания Қироллигидаги элчихонаси, Испаниянинг “Repsol” компанияси томонидан ташкил этилган “Самарқанд: Буюк Ипак йўли дурдоналари” деб номланган ўзбек маданияти кечаси ўтказилди. Тадбирда юртимизнинг Испания Қироллигидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси, профессор Гулнора Каримова сўзга чиқди: “Самарқанд халқларимиз ўртасидаги дастлабки муносабатларга асос солинган шаҳардир. Бундан қарийб 600 йил муқаддам - 1404 йилда буюк Амир Темур ва шоҳ Энрике III ўртасида дипломатик алоқаларга асос солиш мақсадида испан элчиси Руи Гонсалез Самарқандга йўл олади. Айтиш керакки, айни ташриф, халқларимиз ўртасидаги маданий, маърифий ва иқтисодий алоқаларнинг тамал тоши бўлди”.

Давоми
12
04
2011
Шарқ анъаналари ва руҳият уйғунлиги
Шарқ анъаналари ва руҳият уйғунлиги

2011 йил 2 апрель куни Москвада Mercedes Benz Fashion Week Russia доирасида Гулнора Каримованинг GULI бренди либослари намойиши ҳамда Фонд Форум томонидан анъанавий тарзда ўтказиладиган ўзбек маданияти кечаси бўлиб ўтди.

Давоми
02
04
2011
АҚШ Атлантика кенгаши қошидаги Евросиё Маркази директори Росс Уилсон иштирокидаги давра суҳбати
АҚШ Атлантика кенгаши қошидаги Евросиё Маркази директори Росс Уилсон иштирокидаги давра суҳбати

31 март куни Тошкентда “Минтақавий хавфсизлик муаммолари ва Афғонистонда вазият барқарорлашуви истиқболлари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбир Гулнора Каримова бошчилигидаги Сиёсий тадқиқотлар маркази ва Фонд Форум томонидан ташкил этилди.

Давоми
31
03
2011
Ананд ва Қосимжонов беллашуви
Ананд ва Қосимжонов беллашуви

27 март куни пойтахтимизда Фонд Форум ҳамда Ўзбекистон Шахмат федерацияси томонидан ташкил этилган шахмат бўйича амалдаги жаҳон чемпиони Вишванатан Ананд (Ҳиндистон) ҳамда 17-жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов (Ўзбекистон) ўртасидаги ўртоқлик учрашуви ўтказилди. Ўйин якунида ФИДЕ президенти Кирсан Илюмжинов Фонд Форум Васийлик кенгаши Гулнора Каримовага Вишванатан Ананд билан ўртоқлик партияси ўтказишни таклиф этди. Партия дуранг натижа билан ниҳояланди.

Давоми
27
03
2011
Меҳмонлар китоби
© Гулнора Каримова, 2007—2012.
Сайт дизайни, ишланмаси ва кузатуви — NetGroup