Гулнора Каримова

Янгиликлар архиви Rss

“Асрлар садоси - 2012”: юксак қадриятлар ҳамиша эъзозда
“Асрлар садоси - 2012”: юксак қадриятлар ҳамиша эъзозда

“Асрлар садоси-2012” фестивалининг иккинчи куни томошабоп ва жўшқин тадбирларга бой бўлди. Дам олиш куни навбатма-навбат ўтказилган халқ ўйинлари: кураш, хўроз ва қўчқор уриштириш, улоқ-кўпкари каби томошалар билан қизиқарли тус олди. “Асрлар садоси”нинг икки ижодий тадбири — Миллий либослар фестивали ва Миллий таомлар фестивали ўз майдонига тумонат томошабинни жамлади. Кун ниҳоясида эса ўзбек эстрадаси юлдузлари ва фолклор жамоалари ижросидаги гала-концерт намойиш этилди. “Асрлар садоси” лойиҳасининг муаллифи Гулнора Каримова томонидан 2012 йилги фестиваль ғолибларини тақдирлаш маросими гала-концертнинг авж нуқтаси бўлди. Лойиҳа ўтказилган 5 йил мобайнида унда 200 мингга яқин киши иштирок этган.

Давоми
06
05
2012
«Асрлар садоси-2012»: Тупроққалъада ўтмиш жонланади!
«Асрлар садоси-2012»: Тупроққалъада ўтмиш жонланади!

Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги Тупроққалъа тарихий ёдгорлиги “Асрлар садоси-2012” анъанавий маданият фестивалининг V- юбилей сонини ўтказишда мезбонлик қилди. Ўтган икки кун мобайнида, қадимий ёдгорлик қайта жонланди ва таниб бўлмас даражада ўзгариб кетди: ёдгорлик этагида ўтовлардан тузилган чинакам шаҳарча бунёд этилиб, у ерда фестиваль дастуридан ўрин олган тадбирларга мос байрам шукуҳи ҳукмрон бўлди.

Давоми
05
05
2012
“Ҳаёт учун!-2012” марафонида 60 мингга яқин киши қатнашди
“Ҳаёт учун!-2012” марафонида 60 мингга яқин киши қатнашди

Гулнора Каримова ташаббуси билан учинчи маротаба ўтказилган “Ҳаёт учун!” хайрия форум-марафонида юртимизда ўтказиладиган хайрия тадбирлари учун рекорд даражасидаги қатнашчи — Тошкент шаҳрида 20 мингга яқин киши, вилоятлардаги марафонларда жами 40 мингга яқин киши иштирок этди. Ўтган уч йил мобайнида лойиҳа республикамиз бўйлаб 100 минг кишини қамраб олди. Тадбир ташкилотчилари: Фонд Форум, “Ҳаёт учун!” кўкрак бези саратони миллий уюшмаси, Сьюзен Комен номидаги кўкрак саратонига қарши кураш фонди (АҚШ) ҳамда “Аёллар кенгаши” РЖБ. Форум-марафон Ташкилий қўмитаси раиси Гулнора Каримова анъанага кўра, барча сингари марафонда югуриб, энг фаол иштирокчиларни тақдирлади ҳамда “Зомета” ва “Фемара” онкологик препаратларини ҳарид қилиш учун “Ҳаёт учун!” кўкрак бези саратони миллий уюшмасига 25 млн. сўмлик чек тақдим этди.

Давоми
01
05
2012
Москвада ўзбек маданияти кечаси – асл қадриятлар тараннуми
Москвада ўзбек маданияти кечаси – асл қадриятлар тараннуми

Москвада анъанавий тарзда Гулнора Каримова бошчилигидаги Фонд Форум томонидан ташкил этиладиган Ўзбек маданияти кечаси бўлиб ўтди. Кечада махсус лойиҳа — фотокўргазма тақдим этилиб, у аждодлар мероси, анъаналарга эҳтиром каби мавзуларга бағишланди. Ўзбек санъати ихлосмандлари, Россиядаги кенг жамоатчилик вакиллари тадбир меҳмонларига айланишди.

Давоми
26
04
2012
«Ҳаёт учун» футбол ўйини
«Ҳаёт учун» футбол ўйини

“Ҳаёт учун!” хайрия форум-марафони арафасида ўзбек эстрада ва кино юлдузлари ҳамда “Келажак овози” ёшлар ташаббуслари маркази фаоллари пойтахтимиздаги “Jar” стадионида ўтказилган хайрия ўйинида ўзларининг футбол соҳасидаги маҳоратини намойиш этиб, мухлисларни хайрон қолдиришди. Трибуналардан жой эгаллаган 10 мингга яқин санъат ва футбол ишқибозлари ФИФА арбитри Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳақиқий юлдузлар бахсига гувоҳ бўлишди. Фонд Форум Васийлик кенгаши раиси Гулнора Каримова илк рамзий тўпни тепиб берганидан сўнг “Ҳаёт учун!” шиори остида хавфли вазиятлар, гўзал голлар, қизиқарли ҳодисаларга тўла икки таймли қизғин ўйин бошлаб юборилди. Чипталар сотувидан тушган маблағларнинг барчаси кўкрак бези саратони билан хасталанган аёлларни даволаш, хайрия акция ва дастурлари ўтказишга сарфланади. “Ҳаёт учун футбол!” акцияси ташкилотчилари: Фонд Форум, “Ҳаёт учун!” кўкрак бези саратони миллий уюшмаси, “Келажак овози” ЁТМ ҳамда “Ўзбекистон ижтимоий масъул фуқаролари форуми” ННТ.

Давоми
23
04
2012
Меҳмонлар китоби
© Гулнора Каримова, 2007—2012.
Сайт дизайни, ишланмаси ва кузатуви — NetGroup