Гулнора Каримова

Ҳайрия форум-марафони

2010 йил 13 май

Ҳайрия форум-марафони

Гулнора “пуштиранг боғлам” рамзи остида ўтказилган “Ҳаёт учун” ҳайрия форум-марафонига бошчилик қилди. Унда 5 минг нафарга яқин иштирокчи қатнашди. Бундай акция мамлакатимизда илк маротаба ўтказилган бўлиб, унинг ташкилотчилари Фонд Форум ва “Ҳаёт учун!” кўкрак бези саратони миллий уюшмасидир». Тушган маблағларнинг барчаси кўкрак бези саратони билан ҳасталанган аёллар учун дори-дармонлар сотиб олиш ҳамда республикасмизнинг барча ҳудудларидаги аёлларда ушбу касалликни барвақт аниқлаш бўйича акциялар ўтказишга сарфланади.

Югуришда қатор таниқли шахслар, эстрада, кино, театр юлдузлари, спортчилар, талабалар, болалар боғчалари тарбияланувчилари, шифокорлар, журналистлар, турли ташкилотлар, вазирликлар вакиллари, Бельгия, Сингапур, Япония, АҚШ, Швейцария, Норвегиядан ташриф буюрган хорижий меҳмонлар ҳамда акцияни қўллаб-қувватлаш истагини билдирган кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. Бундан ташқари кўплаб машҳур шахслар ўз оилалари билан масофани босиб ўтишди.

Финишда Гулнора марафон ғолибларини совға-саломлар ва дипломлар билан қутлади. Марафонда иштирок этиш ҳар бир хоҳловчига кўкрак бези саратони муаммосини ҳал этишда ўз ҳиссасини қўшиш имконини берди. Кўкрак бези саратонининг кенг тарқалган салбий оқибатларига қарши курашда энг асосийси - ўз вақтида касалликни аниқлаш ва ўз вақтида сифатли даволаш бўлиб, бу эса ўз навбатида катта маблағ талаб этади.



Мавзу бўйича янгиликлар

АҚШлик мутахассислар тренинглари
Ҳаёт учун марафон
Кўкрак бези саратони билан ҳасталанган аёлларни қўллаб-қувватлаш дастури қабул қилинди
Кўкрак бези саратони бўйича Тошкент халқаро форуми
Мутахассислар кўмаги
Халқаро форум онкологик муаммолар ечимлари излайди
Меҳмонлар китоби
© Гулнора Каримова, 2007—2012.
Сайт дизайни, ишланмаси ва кузатуви — NetGroup