Гулнора Каримова

Ҳаёт учун марафон

2011 йил 27 апрел

Ҳаёт учун марафон

27 апрель куни Фонд Форум, “Аёллар кенгаши” РЖБ ва “Ҳаёт учун!” Кўкрак бези саратони миллий уюшмаси томонидан ташкил этилган иккинчи «Ҳаёт учун!» ҳайрия форум-марафони ўтказилди. Гулнора Каримова ташаббуси билан ташкил этилган мазкур марафон кўкрак бези саратони касаллигига чалинган аёллар, жисмоний имконияти чекланган болаларни қўллаб-қувватлаш, инклюзив таълимни ривожлантириш мақсадида ҳар йили ўтказилади. 2010 йилда ташкил этилган марафон натижасида мутахассислар мамлакатимиз бўйича 3 398 нафар аёлни кўрикдан ўтказишган эди. Жумладан, онкологлар 914 нафар, маммологлар 1320 нафар психологлар 376 нафар аёлни текширувдан ўтказишган, 788 нафар аёл ультра ташхис товушидан ўтган. Бундан ташқари аёллар ўртасида касалликдан бохабарликни ошириш бўйича сўровнома ташкил этилган, текшириш ва ташхис қўйиш бўйича маълумотлар ва буклетлар тарқатилган эди. “Ҳаёт учун!” кўкрак бези саратони миллий уюшмаси томонидан амалга оширилган лойиҳалар доирасида 2009-2010 йилларда кўкрак бези саратони билан хасталанган 132 нафар аёл умумий қиймати 778 млн. сўмлик қимматбаҳо дори-дармонлар билан таъминланган, бошқа акциялар доирасида 8,5 минг нафар аёл бошқа текширувлардан ўтказилган эди. Бу йил шундай марафонлар мамлакатимизнинг ҳар бир вилоятида ўтказилиб, 23 мингдан ортиқ киши уларда иштирок этди. Барча иштирокчилар учун у саломатлик ва ҳаёт байрамига айланди. Бутун юртимиз бўйлаб марафон иштирокчиларининг сони 33 минг кишидан ортиб кетди. Кўкрак бези саратонига қарши кураш учун 100 млн. сўм тўпланди.

Марафондан кўзланган асосий мақсад эса саратон касалликларининг олдини олиш учун ҳар йили текширувдан ўтиш зарурияти ҳақида аёлларни огоҳлантириш ҳамда мунтазам равишда маммографик текширувлардан бепул ўтиш имкониятини беришдир. Иккинчи ҳайрия форум-марафонидан тушган барча маблағлар кўкрак бези саратонига қарши кураш билан боғлиқ долзарб муаммоларни ечиш, хусусан, ташхис қўйиш, хасталикни даволаш учун зарур бўлган дори-дармонларни ҳарид қилиш ҳамда Жиззаҳ шаҳридаги инклюзив таълимга ихтисослашган янги болалар боғчасини қўллаб-қувватлашга қаратилган акцияларга сарфланади.

Пойтахтимизда ўтказилган марафонда таниқли тиббиёт экпертлари, жамоат арбоблари, вазирликлар, дипломатик корпуслар, банклар, кредит уюшмалари, савдо тизимлари, нуфузли дўконлар вакиллари, эстрада, кино, театр юлдузлари, спортчилар, Яқин ва Ўрта Шарқдан келган меҳмонлар, талабалар, мактаб ўқитувчилар, мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари, болалар ва уларнинг ота-оналари ва ҳайрия ҳамда аёллар саломатлиги масалаларига бефарқ бўлмаган барча кўнгиллилар иштирок этишди. Марафонни ўтказиш ғоясини қатор ташкилот ва ҳомийлар қўллаб-қувватлаган бўлиб, улар орасида MTS, Beeline, Ucell уяли алоқа операторлари ҳамда Akfa lighting, Novopharma, Parfum Gallery, DVV International, Megaplanet, Oltin Qanot, Lacoste, Podium Italia, GeoMax, Coca cola, korzinka.uz, Up to 16, TIKA, Markaz Credit Union, Ipoteka Bank, Brand 910, NAMOCU, Europa Exclusive, Alokozay, The World Bank, «Красная линия», New Millennium, Inkonel, Bank Ipak yoli, Aleko каби компаниялари бор.

Форум-марафоннинг “Бирга бўл!” шиори остида ўтказилган илк босқичи Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди томонидан 2007 йилдан бери амалга оширилаётган инклюзив таълим лойиҳасини қўллаб-қувватлаш мақсадини кўзлаган. Бугунги кунга келиб, янги боғчалар, мактаб, лицей ва касб-хунар коллежларида имконияти чекланган 600 нафардан ортиқ ўғил-қиз тахсил олмоқда. Лойиҳанинг асосий мақсади имконияти чекланган болалар ва ўсмирларнинг таълим олиши учун зарур шарт-шароитлар яратишдир. Лойиҳа амалга оширилган вақтдан бошлаб имконияти чекланган болаларнинг руҳий ва ижтимоий ҳолати ҳамда билим олиш даражаси 20 фоиз ўсган.

Марафоннинг иккинчи босқичида болалар иштирок этишган бўлса, учинчи - асосий босқичда катталар иштирок этишди. “Ҳаёт учун!” шиори остидаги бу босқич лойиҳа муаллифи, Фонд Форум Васийлик кенгаши раиси, профессор Гулнора Каримова томонидан бошқарилди. Сўнгги - тўртинчи босқичда эса аёллар, шифокорлар ва бошқа касб эгалари қатнашишди.

Финишда марафон иштирокчиларини эстрадамиз вакилари ёрқин концерт дастури билан қарши олишди. Биринчилардан бўлиб етиб келганларга совға ва дипомлар топширилди. Гулнора Каримова марафоннинг 3-босқичи ғолибларини қутлади.

Шунингдек, “Энг жажжи иштирокчи”, “Хизмат кўрсатган иштирокчи”, “1- босқичнинг энг фаол жамоаси”, “Энг фаол оила”, “Энг фаол билим юрти”, “Энг фаол вилоят”, “Энг фаол университет”, “Энг фаол ҳомий”, “Энг фаол ташкилот”» каби номинациялар ғолиблари ҳам эътироф этиб ўтилди.

Акция доирасида пуштиранг тасма акси туширилган буюмлар (ручкалар, брелок ва бошқалар)ни ҳарид қилиш орқали кўкрак бези саратони касаллигига қарши курашга ҳисса қўшиш мумкин эди.

Иккинчи ҳайрия форум-марафондан тушган барча маблағлар кўкрак бези саратонига қарши кураш билан боғлиқ долзарб муаммоларни ечиш, хусусан, ташхис қўйиш, хасталикни даволаш учун зарур бўлган дори-дармонларни ҳарид қилиш ҳамда Жиззаҳ шаҳридаги инклюзив таълимга ихтисослашган янги болалар боғчасини қўллаб-қувватлашга қаратилган акцияларга сарфланади.



Мавзу бўйича янгиликлар

АҚШлик мутахассислар тренинглари
“Ҳаёт учун!-2012” марафонида 60 мингга яқин киши қатнашди
Ҳайрия форум-марафони
Кўкрак бези саратони билан ҳасталанган аёлларни қўллаб-қувватлаш дастури қабул қилинди
Кўкрак бези саратони бўйича Тошкент халқаро форуми
Мутахассислар кўмаги
Халқаро форум онкологик муаммолар ечимлари излайди
Меҳмонлар китоби
© Гулнора Каримова, 2007—2012.
Сайт дизайни, ишланмаси ва кузатуви — NetGroup