2010 йил 1 феврал

Ёшлар учун қатор медиа-лойиҳалар, жумладан, мамлакат бўйлаб ёшлар телестудиялари ва матбуот марказлари тармоғини ташкил этиш ташаббускори, Гулнора Каримова “Ёшлар медиа-лойиҳаларини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” махсус мукофот билан тақдирланди. Тошкентда бўлиб ўтган “Ёшлар парвози” медиа-форуми доирасида у, шунингдек, Ёшлар Медиа Кенгаши фаҳрий раиси этиб сайланди. Ушбу тадбир Ўзбекистонда ёш журналистлар иштирокидаги лойиҳаларнинг натижалари, самарадорлиги, муаммо ва истиқболларини муҳокама қилишга каратилган эди.
Ёшлар медиа-форуми Ўзбекистоннинг барча вилоятларидан келган 200га яқин ёш журналистларни жамлаган бўлиб, булар Фонд Форум, ЭОАВМА ва бошқа ижодий бирлашмаларнинг медиа, босма матбуот ва Интернет-лойиҳаларининг фаол иштирокчиларидир. Йил якунларига кўра улардан энг фаол ва истеъдодлилари “Ёшлар парвози” мукофотига сазовор бўлишди. “Маданий форум” лойиҳаси давомида эса нодавлат босма ОАВлар вакилларига 2009 йил якунлари бўйича мукофотлар ва 2010 йилга янги грантлар топширилди.
Янги ташкил этилган Ёшлар медиа кенгашининг фаолияти ёшлар кўрсатувлари ва бошқа материалларнинг сифатини мамлакат бўйлаб яхшилашга қаратилгандир. Кенгаш ЭОАВМА, МТРК, “Келажак овози” ЁТМ, Нодавлат босма ОАВларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, вилоятлардаги “Келажак овози” ёшлар студиялари ва матбуот марказлари вакиллари, раҳбарлар, мутаҳассис ва ёш журналистлардан таркиб топди.
Мавзу бўйича янгиликлар
Халқаро сўз ва ахборот эркинлиги куни арафасидаги медиа кунлар