Гулнора Каримова

Гулнора Каримова ОИТС га қарши курашни қўллаб-қувватламоқда

2009 йил 19 август

Гулнора Каримова ОИТС га қарши курашни қўллаб-қувватламоқда

Ўзбекистон ва хорижда ҳайрия фаолияти билан ном қозонган Гулнора Каримова amfAR ОИТС тадқиқотлари фондига 50 000 доллар ажратди. Мазкур маблағ Фонднинг директорлари кенгашининг собиқ аъзоси, британиялик актриса Наташа Ричардсон хотирасига бағишланган бўлиб, тушум бутун дунё бўйлаб ОИТС/ОИТВ муаммоларини тадқиқ этиш бўйича лойиҳалар, вируснинг олдини олиш, ўқитиш, касалликка чалинганлар манфаатларини ҳимоя қилишга сарфланади.

Наташа Ричардсоннинг хотираси ҳаққига ҳаммаси бўлиб 4,5 млн. доллар тўплашга муваффақ бўлинди. 2009 йилнинг 18 март куни 45 ёшида мияга қон қўйилиши оқибатида халок бўлган актрисанинг ўзи ҳам фаол равишда ҳайрия ишлари билан шуғулланарди. “Оқсоч хоним”, “Англиялик сартарош”, “Қишлоқда бир ой”, “Бевалар тоғи” сингари фильмлар актрисани машҳур қилганди. Наташанинг оиласи унинг тана аъзоларини ёрдамга муҳтож беморларга беришди. Айтишларича, ОИТСга қарши курашга кўп вақт сарф қилган актрисанинг ўзи ҳам ҳудди шундай йўл тутган бўларди...

amfAR фондининг маълумотларига кўра, бугунги кунда дунёда ОИТВ билан касалланган 33 млн. киши қайд этилган, 7000 нафар инсон ҳар куни ушбу дардни орттириб олади. 1985 йилдан бери ОИТСга қарши кураш олиб борувчи энг йирик нотижорат ташкилотларидан бири бўлган amfAR бутун дунё бўйлаб соҳа бўйича тадқиқотлар, вакциналар ишлаб чиқариш ва ахборот-маърифий дастурлар учун 300 млн. долларга яқин маблаҳ сарфлаган.

2009 йилнинг май ойида Гулнора Каримова томонидан бошқарилувчи Фонд Форум amfAR Cinema against AIDS деб номланган, ҳар йили Канн кинофестивали доирасида ўтказилувчи ҳайрия тадбирининг расмий ҳомийси сифатида иштирок этганди. Дипломат, ҳомий ва санъат раҳнамоси бўлган Гулнора Каримова Фонд Форумдан ташқари қатор маданий ва ҳайрия ташкилотлари ҳамда лойиҳаларнинг муаллифи ва васийи ҳисобланади.



Мавзу бўйича янгиликлар

Канн. “ОИТСга қарши кино” – ҳайрия кечаси
ОИТС/ОИТВ тадқиқ этиш бўйича Американинг amfAR фондини қўллаб-қувватлаб
ОИТС/ОИТВ ташҳиси қўйилагларни қўллаб-қувватлаб
Қизил тасма рамзи остидаги акция
Меҳмонлар китоби
© Гулнора Каримова, 2007—2012.
Сайт дизайни, ишланмаси ва кузатуви — NetGroup