2009 йил 2 апрел

GULI брендининг янги тўплами (www.gulicollections.com), шунингдек, Guli for Chopard ҳайрия тўплами илк бора 26 мартдан 2 апрелга қадар Швейцариянинг Базель шаҳрида ўтказилган “люкс” синфига оид жаҳон кўргазмасида тақдим этилди.
Chopardнинг Guli эскизлари асосида яратган тўпламига «Guli for Chopard» деб ном қўйилди. Унинг илдизи тахминан бир йил муқаддам, икки ижодкор аёлнинг мақсадлари бирлашган кундан бошланди. Ҳақиқий бебаҳо заргарлик асарларининг қадрини билган Каролин Guliнинг нозиқ ва ноёб маҳсулотлари билан қизиқиб қолди. Айниқса, Chopardнинг асосий образларидан бирини эслатувчи “мувофиқлаштирилган юрак” унга илҳом бахш этди.
Ушбу тўпламдан тушган маблағ Гулнора Каримова томонидан асос солинган “Янги авлод” Фестивалининг ёш иштирокчиларини қўллаб-қувватлашга сарфланади. Беш йил давомида ушбу Фестиваль бутун Ўзбекистон бўйлаб 50 мингдан ортиқ ёш болаларни жалб этди. Унда ижтимоий аҳволи ва тайёргарлик даражасидан қатъий назар 6 дан 16 ёшгача болалар иштирок этишлари мумкин. Танлов ғолиблари келгусида ҳам ўз истеъдодларини ривожлантириш учун имкониятга эга бўлишади: грантлар уларга соҳа бўйича ўқишни давом эттириш ва катта саҳнада чиқишга имкон яратади.
Мавзу бўйича янгиликлар
Баҳор-ёз-2010: ўзбек дизайнерларининг бетакрор асарлари