Гулнора Каримова

Guli presents "STYLE.UZBEKISTAN"

2009 йил 27 сентябр

Guli presents "STYLE.UZBEKISTAN"

Ўзбек мода ва маданиятининг яна бир ёрқин тақдимоти Милан мода ҳафталиги доирасида 27 сентябр куни Principe Di Savoia меҳмонхонасида бўлиб ўтди.

Guli Presents "Style.Uzbekistan" ўзбек замонавий мода санъатининг чинаккам байрамига айланган бўлиб, бу кеча миллий анъаналар ва замонавийлик уйғунлигини намоён этди. Мода кўргазмаси ва ундан сўнг ўтказилган гала-базм Милан шаҳар ҳокимияти, шахсан мэр Летиция Моратти ва Италия миллий мода федерацияси томонидан кўллаб-қувватланди. Гулнора ушбу тадбирларнинг нафақат муаллифи ва ташкиотчиси, балки ўзининг Guli брендидан янги тўплам намойиш этган дизайнер сифатида иштирок этди.

Кеча меҳмонлари орасида кўплаб машхур инсонлар бўлди: Италия миллий мода федерацияси президенти Mario Boselli, de Grisogono бренди асосчиси Fawaz Gruosi, Salvatore Ferragamo мода уйи президенти Ferruccio Ferragamo, дизайнерлар дизайнеры Riva Lorenzo ва Marta Marzotto, машҳур модельернинг рафиқаси Eva Cavalli, Russian Fashion Week президенти Александр Шумский, Барселона футбол клуби раҳбари Juan Laporta, футболистлар Lionel Messi ва Fabio Cannavaro, Аргентиналик супер-модель Belen Rodriguez, “Corona’s” фотоагентлиги раҳбари Fabrizio Corona ва бошқалар.

Абдуҳошим Исмоилов бошчилигидаги “Офарин” ансамбли ва жаҳон мусиқа афсонаси Хулио Иглесиаснинг биргаликдаги чиқиши кечанинг ўзига хос совғасига айланди. Машхур испан қўшиқчиси оқшом давомида ўзининг махсус мусиқий дастурини тақдим этди.

Шундан сўнг ташкил этилган ким ошди савдоси эса Италиянинг Абруццо худудида апрель ойида рўй берган зилзиладан талофат кўрганларга ёрдам беришга қаратилди.



Мавзу бўйича янгиликлар

Баҳор-ёз-2010: ўзбек дизайнерларининг бетакрор асарлари
“Дом стиля” етти ёшда!
“Дом Стиля”: ёш дизайнерлар тавсия қилади
«Guli for Chopard» заргарлик тўплами
GULI либослари Нью Йоркдаги мода намойишида
«GULI» томонидан махсус безатилган «FABERGЕ» кечаси
Guli заргарлик тўплами Москвада намойиш қилинди
Гулнора GULI брендини Базелда тақдим этди
Москвада ўзбек маданияти кечаси – асл қадриятлар тараннуми
New York Mercedes-Benz Fashion Week доирасида GULI Collections Баҳор-Ёз-2012 намойиши
“Россия гўзали-2012” танлови иштирокчилари GULI либосларида
Russian Fashion Weekда GULIдан Баҳор-ёз 2010 тўплами
Шарқ анъаналари ва руҳият уйғунлиги
Илк маротаба: Халқ табобати ва пардоз воситалари халқаро кўргазмаси
Монсеррат Кабалье GULI тақдимотида
Меҳмонлар китоби
© Гулнора Каримова, 2007—2012.
Сайт дизайни, ишланмаси ва кузатуви — NetGroup