2010 йил 10 сентябр

2010 йилнинг 10 сентябрь куни Нью-Йоркдаги MERCEDES BENZ FASHION WEEK доирасида Гулнора Каримова ўзининг GULI муаллифлик бренди билан муваффақиятли намойиш ўтказиб, ўзбек миллий матолари ва жилоларини замонавий-анъанавий талқиндаги 37 та модели билан чиқиш қилди. Гарчи жаҳондаги энг оммабоп ва нуфузли бўлган мода ҳафталиги ҳали расман ўз ниҳоясига етмаган бўлса-да, ғарблик мода танқидчилари хозирданоқ тўпламнинг муваффақиятини таъкидлаб, қадимий либослардан илҳомланиш натижасиги ушбу намойишнинг ўз йўналишида тенгисиз эканини айтишмоқда.
Намойишнинг нуфузли меҳмонлари орасида - машҳур R&B/pop қўшиқлар ижрочиси Жожо (JoJo), Доминико Вакка (Domenico Vacca), Елена Ярмак сингари дизайнерлар, de Grisogono компанияси вице президенти Жованни Маттера (Giovanni Mattera), БМТ Бош котиби рафиқаси Пан Сун-Таек (Ban Soon-Taek) бор. Шунингдек, кеча нуфузли журналлар муҳаррирлари, мода экспертлари, fashion-блогерлар, Америка савдо тизимлари вакиллари, кинокомпаниялар стилистлари, таниқли дизайнерлар, ҳафталикнинг 97 та намойиши орасида янгилик ва ғайриоддийлик бағишлаши кутилаётган намойиш меҳмонига айланиш истагида бўлганларнинг барчасини жамлади.
Мавзу бўйича янгиликлар
Баҳор-ёз-2010: ўзбек дизайнерларининг бетакрор асарлари