Гулнора Каримова

«Guli for Chopard» заргарлик тўплами

2009 йил 20 март

«Guli for Chopard» заргарлик тўплами

«Guli for Chopard» заргарлик тўплами – бу ўзбек бренди Guliнинг янги тўплами бўлиб, у биринчи маротаба Швейцариянинг Базель шаҳрида ўтказилган соатлар ва заргарлик буюмлари бутунжаҳон кўргазмасида намойиш этилган эди. “Люкс” синфига оид мазкур кўргазмага ҳар йили чакана ва улгуржи савдо соҳасидаги минглаб мутахассилар келишади. Умуман олганда BaselWorld дунёнинг 45 мамлакати фуқароларини жалб этади.

Соатлар ва заргарлик буюмлари кўргазма-ярмаркаси 2009 йилнинг 26 мартдан 2 апрелга қадар Швейцариянинг Базель шаҳрида ўтказилди. BASELWORLD – да 2100 га яқин экспонатлар намойиш этилади. Айнан мана шунча соат ва заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчилари, қимматбаҳо тошлар таъминловчилари ва соҳа вакиллари ўзларининг янгиликларини оммага намойиш этишади. BASELWORLD кўргазма ярмаркаси меҳмонлари 160 000 м2дан каттароқ майдандан жой олган бир ва кўп қаватли стендлардаги турли ассортиментдаги товарлар билан танишишлари мумкин. Қатор таниқли соатсозлар ва заргарлар BASELWORLD кўргазма-ярмаркасини ўз товарларини намойиш этиш имконияти, деб қабул қилишади. Ахир, уни чакана ва улгуржи савдо соҳасининг 95000га яқин вакиллари томоша қилгани келишади-да.

Ушбу заргарлик лойиҳасини яратиш ғояси илк бора 2008 йилнинг октябрь ойида ўтказилган Style.uz Мода ва дизайн ҳафталиги чоғида эълон қилинган эди. Ҳафталик доирасида ўтказилган «CHOPARD оқшоми»да компания вице-президенти Каролин Груози-Шойфеле ва Guli бренди муаллифи ва дизайнер Гулнора Каримова илк бора биргаликдаги тўплам яратиш фикрини илгари суришган, тадбирдан тушган маблағ Фонд Форум ижодий лойиҳаларининг ёш иштирокчиларини қўллаб-қувватлашга қаратилиши айтилган эди.



Мавзу бўйича янгиликлар

Баҳор-ёз-2010: ўзбек дизайнерларининг бетакрор асарлари
“Дом стиля” етти ёшда!
“Дом Стиля”: ёш дизайнерлар тавсия қилади
GULI либослари Нью Йоркдаги мода намойишида
Guli presents "STYLE.UZBEKISTAN"
«GULI» томонидан махсус безатилган «FABERGЕ» кечаси
Guli заргарлик тўплами Москвада намойиш қилинди
Гулнора GULI брендини Базелда тақдим этди
Москвада ўзбек маданияти кечаси – асл қадриятлар тараннуми
New York Mercedes-Benz Fashion Week доирасида GULI Collections Баҳор-Ёз-2012 намойиши
“Россия гўзали-2012” танлови иштирокчилари GULI либосларида
Russian Fashion Weekда GULIдан Баҳор-ёз 2010 тўплами
Шарқ анъаналари ва руҳият уйғунлиги
Илк маротаба: Халқ табобати ва пардоз воситалари халқаро кўргазмаси
Монсеррат Кабалье GULI тақдимотида
Меҳмонлар китоби
© Гулнора Каримова, 2007—2012.
Сайт дизайни, ишланмаси ва кузатуви — NetGroup