2010 йил 20 декабр

Фонд Форум, “Меҳр нури” жамғармаси, “Аёллар кенгаши” республика жамоат бирлашмаси ҳамда Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фондинингГулнора Каримова ташаббуси билан ташкил этилган лтита ижтимоий, грант ва ҳайрия лойиҳалари ғолиблари ва иштирокчилари 20 декабрь куни пойтахтимиздаги Миллий санъат марказида тўпланишди. Мазкур тадбирда оилавий, кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантириш учун 50 та, ҳудудий нодавлат ташкилотларнинг ижтимоий йўналтирилган лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун 31 та грант ажратилиб, “Ижтимоий соҳа вакилларини қўллаб-қувватлаш учун муқобил энергия манбалари” лойиҳаси доирасида ҳам 10 та сертификат ўз эгаларига топширилди. Шунингдек, ушбу кун “Фермер аёлларга микрокредитлар топшириш” лойиҳаси доирасида “Замонавий ўзбек қишлоқ аёли” танловининг 11 нафар ғолибаси ҳамда “Йил аёли-2010” миллий танлови ғолиби — Чирчиқ шаҳридаги Вилоят Кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори Саида Мирзараҳимова учун эсда қоларли ёрқин санага айланди.
Марказнинг биринчи қаватида мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан 100 нафар аёл — “Замонавий қишлоқ аёли” танлови иштирокчилари ҳамда “Меҳр нури” жамғармасининг грант лойиҳалари ғолибларининг маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтди. Тадбирнинг расмий қисмида олтита лойиҳанинг тақдимоти ўтказилди. Биринчи бўлиб, Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фондининг янги “Ижтимоий оҳа вакилларини қўллаб-қувватлаш учун муқобил энергия манбалари” лойиҳаси тақдимоти ўтказилиб, у қуёш ва шамол энергияси асосида ишловчи фермер хўжаликлари ҳамда бошқа кичик ижтимоий объектларда модуль тизимларини ўрнатиш орқали муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни кенг жорий этишга қаратилган янги ташаббусдир. Лойиҳа доирасида қишлоқ тиббиёт пунклари, ҳунармандчилик устахоналари, чекка ҳудудлардаги фермер хўжаликлари сингари 30 та ижтимоий объектдан шамол энергетикаси ва қуёшли батарейкалар ўрнатиш учун 10 та объект танлаб олинди. Булар: Нукус шаҳридаги № 1-сонли Шаҳар касалхонаси (иссиқ сув узатиш қурилмалари барпо этилади); 4 та қишлоқ врачлик пунктлари (Қорақалпоғистоннинг Қораўзак, Қашқадарёнинг Қарши, Самарқанднинг Қўшработ, Сурхандарёнинг Денов туманлари); 4 нафар ҳунарманд аёл (Қорақалпоғистоннинг Кегайли, Қашқадарёнинг Деҳқонобод, Сурхандарёнинг Бойсун тумани, Фарғонанинг Марғилон шаҳридан) ҳамда Жиззаҳ шаҳрининг Зомин туманидаги 1 нафар фермер хўжалиги.
Шундан сўнг “Ҳудудий нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ижтимоий аҳамиятли лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш грант дастури”нинг 2-босқичи якунлари сарҳисоб қилинди. Келиб тушган 72 та лойиҳадан умумий қиймати 61млн. 696 мингдан ортиқ сўмга тенг 31 таси Экспертлар Кенгаши томонидан саралаб олинди. Мамлакатимизнинг барча вилоятларида 150 нафар нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари иштирокида стратегик режалаш, заҳираларни бошқариш, сармоя йиғиш, ижтимоий ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда лойиҳа аризаларини тўлдириш каби қатор масалаларга бағишланган тренинглар ўтказилди. Жумладан, ижтимоий муаммоларга ечим топиш бўйича – 13 та, соғлиқни сақлаш йўналишида – 9 та, маданий қадриятларни сақлаб қолиш бўйича – 6 та, экология соҳасида – 6 та, ижтимоий инфратузилмага оид – 5 та, ОАВ соҳасида – 2 та ҳамда таълим соҳасида – 1 та лойиҳа ҳаётга тадбиқ этиладиган бўлди.
“Фермер аёлларни қўллаб-қувватлаш дастурий” ва “Замонавий ўзбек қишлоқ аёли” танлови Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди томонидан 2007 йилдан буён ўтказиб келинмоқда. 2010 йилда “Фермер аёлларни қўллаб-қувватлаш дастури”доирасида мамлакатимизнинг 10 вилоятидан 713 нафар фермер аёлга имтиёзли микрокредит ва молиявий кўмак берилди. Лойиҳа иштирокчилари 3000га яқин янги иш ўринлари яратишган. 2010 йилда ажратилган кредитларнинг умумий қиймати эса 3 млрд. 228 млн.700 минг сўмни ташкил этди. (Кредитлар “Микрокредитбанк”, “Агробанк”, “Халқ банки” ва “Қишлоқ қурилиш банки” томонидан тақдим этилган). Ғолиблар орасида ўтказилган “Замонавий ўзбек қишлоқ аёли” танлови доирасида пойтахтимизда ҳар йили микрокредит олган аёлларнинг ютуқларини намойиш этувчи кўргазма ташкил этилди ва танлов натижаларига кўра 11 номинация бўйича ғолиблар аниқланди.
“Меҳр нури” жамоат жамғармаси 2005 йилдан бери ўтказилаётган “Оилавий тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга қаратилган грантлар” ҳамда “Кичик ва ўрта тадбиркорлик ва фермерликни ривожлантиришга қаратилган грантлар” дастурлари ғолибларини эълон қилди. 2010 йил “Кичик ва ўрта тадбиркорлик ҳамда фермерликни ривожлантиришга қаратилган грантлар” дастури бўйича 407 та ариза ҳакамлар ҳукмига ҳавола этилди. Улар орасидан ғолиб бўлган 20 нафар иширокчига 30 млн.сўм тақдим этилди. Оилавий фаровонлиги йўлида ишбилармонлик қобилиятларини намоён этиш истагида бўлган аёлларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган “Оилавий тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга қаратилган грантлар” дастури бўйича эса 415 дан ортиқ ариза қабул қилинган бўлиб, улардан ғолиб деб топилган 30 нафарига умумий қиймати 30 млн. сўмга тенг бўлган грантлар топширилди.
Фонд Форум Васийлик Кенгаши раиси Гулнора Каримова ташаббуси билан ташкил этилган “Йил аёли” миллий танлови якунларига кўра Чирчиқ шаҳридаги вилоят Кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори Саида Мирзараҳимова ғолиб деб топилди. Унга «Matiz» русумли автомобиль, диплом ва эсдалик совғалар тақдим этилди. “Аёллар Кенгаши" РЖБ томонидан учинчи маротаба ўтказиб келинаётган мазкур танловга бу йил ҳаммаси бўлиб 28 мингдан ортиқ ариза қабул қилинган бўлиб, улар орасидан энг саралари жойларда ўтказилагн вилоят босқичларида танлаб олинди.
Ғолибларни Ўзбекистон халқ артистлари Фаррух Зокиров, Зулайҳо Бойхонова, Маҳмуд Номозов, Озодбек Назарбеков, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Абдулла Шомағрупов, Сардор Раҳимхон ҳамда «Янги авлод» болалар ижодиёти фестивали лауреатлари қутлашди.
Мавзу бўйича янгиликлар
Амалий санъат усталари ва ёш аёлларга грантлар топширилди