Гулнора Каримова

Глобал молиявий-иқтисодий жараёнлар ва Ўрта Осиёнинг нефть-газ сектори истиқболлари

2010 йил 11 май

Глобал молиявий-иқтисодий жараёнлар ва Ўрта Осиёнинг нефть-газ сектори истиқболлари

11 май куни Гулнора Каримова Тошкентда бўлиб ўтган Замонавий глобал молиявий-иқтисодий жараёнлар контекстида Ўрта Осиёнинг нефт ва газ сектори истиқболлари халқаро давра суҳбатида иштирок этди. Ташкилотчилар — Гулнора бошчилигидаги Сиёсий тадқиқотлар маркази ва «Ўзбекнефтегаз» МХК. Давра суҳбатининг асосий мақсади Ўрта Осиёнинг энергетик салоҳияти ва унинг жаҳон молиявий-иқтисодий тизимидаги янги пайдо бўлаётган оқимлар шароитида ривожланишини кўриб чиқишдан иборат бўлди. Тадбир очиқ мулоқот тарзида ўтказилди.

Тадбирда нефт ва газ саноати, иқтисодий ва энергетик хавфсизлик, жаҳон сиёсатига ихтисослашган илмий тадқиқот тузилмалари, тегишли идораларнинг бошқарув даражасидаги маҳаллий ва хорижий мутахассислари, шунингдек Тошкентда рўйҳатдан ўтган дипломатик корпус, халқаро ташкилотлар ва энергетик компаниялар вакиллари иштирок этдилар. Қатнашчилар орасида Tethys, PETRONAS, Total, Repsol, «Газпром зарубежнефтегаз», Lukoil Overseas Uzbekistan, Sasol, Shlumberger, PLATTS, Жахон энергетик кенгаши, Халқаро энергетик агентлик каби етакчи энергетик корпорациялари ҳамда халқаро ташкилотларни таъкидлаб ўтиш мумкин.

Давра суҳбати давомида глобал энергетика бозорига таъсир қилиш соҳасида жаҳон иқтисодиёти ва молия тизимининг келгуси ривожланиши, Марказий Осиёнинг энергетика соҳасидаги истиқболлари, хомашёни минтақадан жаҳон бозорига экспорт қилиш маршрутларини таснифлаштиришни ривожлантириш масалаллари бўйича фикр-мулоҳазалар алмашилди.

Нефть ва газ савдосининг амалдаги схемасига, хусусан, Евроосиё минтақавий етказиб бериш ва глобал энергетикага сезиларли ўзгартиришлар кирита оладиган, келгусида истиқболли углеводород хом-ашё сифатида қаралаётган сланецсимон газни ишлаб чиқариш учун технологик базаларини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Гулнора Каримова таъкидланганидек, “Марказий осиёлик экспортчилар яқин келажакда жаҳон бозорини ривожлантириш йўллари ҳақида аниқ ва ишочли тасаввурга эга бўлишлари стратегик жиҳатдан жуда муҳимдир”.

Тадбир I.T.E. Exhibitions & Conferences Ltd. (Буюк Британия) ва ITE Uzbekistan халқаро кўргазма компаниялари томонидан ташкил этилган OGU-2010 14-Халқаро нефт ва газ конференцияси доирасида бўлиб ўтди.



Мавзу бўйича янгиликлар

Ўзбекистоннинг маданий мероси: ҳаттотлик ва меъморий эпиграфика санъати илмий анжуманини
Давра суҳбати: халқаро муносабатлар ва уларни шакллантириш тизимида янги ечимлар изидан
АҚШ Атлантика кенгаши қошидаги Евросиё Маркази директори Росс Уилсон иштирокидаги давра суҳбати
Фонд Форумдан онлайн анжуман: йил сарҳисоби
Фонд Форумнинг Якуний он-лайн анжумани
Ибн Сино таваллудининг 1030 йиллигига бағишланади...
Ибн Сино юртида Халқ табобати халқаро ассоциацияси ташкил этилди
Инклюзив таълим: ижтимоий стратегиялар
Кўкрак бези саратони бўйича Тошкент халқаро форуми
Марказий Осиё нефть-газ соҳаси истиқболларига бағишланган давра суҳбати
Марказий Осиё транспорт коридори истиқболлари мавзуида анжуман
“Мунозаралар клуби”: глобал тамойиллар муҳокамаси
Онлайн тарзидаги якунлар: бир йилда 400 лойиҳа
“Соғлом она-соғлом бола” мавзуида халқаро симпозиум
Сиёсий тадқиқотлар маркази Афғонистон бўйича мутахассисларни жамлади
Сиёсий тадқиқотлар маркази қошида “Мунозаралар клуби” очилди
Тошкентда Ёш тадбиркорлар форуми ўтказилди
Тошкентда кенгқамровли форум бўлиб ўтди
Тошкентда ўзбек-япон бизнес форуми
Халқаро форум онкологик муаммолар ечимлари излайди
Халқаро сўз ва ахборот эркинлиги куни арафасидаги медиа кунлар
Ёшлар студиялари, теле ва радиостанцияларга грантлар топшириш
Меҳмонлар китоби
© Гулнора Каримова, 2007—2012.
Сайт дизайни, ишланмаси ва кузатуви — NetGroup