2010 йил 21 июн

21 июнь куни Алишер Навоий номидаги ДАКТда Тошкентда таниқли франқуз хонандаси Нильда Фернандеснинг концерт дастури тақдим этилди. Бундан аввал пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида гитара устаси Тибо Ковен чиқиш қилганди. Мусиқачининг минг нафардан ортиқ мухлисларини жамлаган концертлар Васийлик кенгаши раиси Гулнора Каримова томонидан бошқарилувчи Фонд Форум ҳамда Виктор Гюго номидаги фрнцуз маданият маркази томонидан ташкил этилган.
Ўшандан бери учинчи ўн йиллик мобайнида жаҳон тингловчилари Фернандеснинг ноёб қобилияти мухлисидир. Хонанда 12 та альбом чиқарган бўлиб, матн ва мусиқаларининг аксарияти муаллифи ўзидир. Унинг ижодида лотин, бокачо, фламенко ритмлари моҳирона аранжировкада кесишади. Куба, Москва, Биробиджан, Марсел, Париждаги ҳар бир концерти — бу аввало, муҳлислар билан мулоқотдир. Юклар ортилган от араваларда Нильда мусиқачилар қуршовида Барселонадан Парижга қадар турне уюштиради, йўл бўйи кичик шаҳарларда тўхтаб, кўча-куйда, майдонларда концерт беради.
Тибо Ковен бугунги кунда жаҳондаги энг истеъдодли, моҳир ва машҳур гитарачилардан бири ҳисобланади. Нью-Йорк ва Сингапур, Сан-Паоло ва Истамбул, Лондон ва Мельбурн, Сеулнинг энг яхши концерт ҳамда театр саҳналари ушбу чолғу ижрочисини ўзининг жозибадор мусиқаси билан ўртоқлашини учун чорлайди. Мусиқачи аллақачон юзлаб концертлар тақдим этган бўлиб, улар танқидчилар томонидан бир овоздан юксак баҳоланган.
Фонд Форум Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги маданий муносабатларни ривожлантириш мақсадида бу йили Виктор Гюго номидаги франуз маданият маркази билан ҳамкорликда француз ва ўзбек маданият арбоблари тажриба алмашишлари учун майдон ролини ўтовчи қатор тадбирлар ўтказишни режалаштирган. Ўзбекистонлик ёш мусиқачилар, рассом ва артистлар учун эса бу ўз маҳоратини мукаммаллаштириш, янги ижод қирраларини кашф этиш ва халқаро алоқаларни йўлга қўйиш учун қулай имкониятдир.
Мавзу бўйича янгиликлар
Аёл ҳақида қўшиқ