Гулнора Каримова

Фонд Форумнинг Якуний он-лайн анжумани

2009 йил 26 декабр

Фонд Форумнинг Якуний он-лайн анжумани

Анъанага кўра Фонд Форум он-лайн анжуман шаклида йил якунларини сарҳисоб қилди. Фонд Форум лойиҳалари муаллиф ва ташкилотчиси Гулнора Каримова ва ташкилотнинг бошқа вакиллари ҳамда маданият ва санъат намояндалари, жамоат арбоблари, эстрада ва кино юлдузлари, машҳур футболчилар, жамғарманинг лойиҳа ва дастурлари ғолиблари, бир сўз билан айтганда йил мобайнида ташкилот фаолиятига ўз ҳиссасини қўшган ва унинг лойиҳаларида муваффақиятли иштирок этганларнинг барчаси интернет-фойдаланувчилар саволларига жавоб йўллашди.

Он-лайн анжйман йилнинг энг технологик лойиҳаларидан бири, Фонд Форумнинг ўзига хос «ноу-хау»си,йилли фаолиятни сарҳисоб қилишнинг замонавий ва самарали усулидир. Ҳар йили жамғарма www.on-line.uz сайти орқали ёрдамида жамоатчилик билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиб, амалга оширилган ишлар ҳақида ҳисобот тақдим этади. Бу йили жамғарманинг он-лайн анжумани 26 декабрь куни соат 15:00 дан 17:00 гача Тошкентдаги Ёшлар ижод саройида бўлиб ўтди. Умумий ҳисобда Он-лайн анжуман ўтказилган вақт мобайнида Фонд Форум ва ҳамкорлик ташкилотлари фаолиятининг бир неча йўналишлари бўйича 2 000 га яқин саволлар келиб тушди (батафсил fundforum.uz сайтида).

Шунингдек, Он-лайн анжуман чоғида 4 йўналиш бўйича бахслар (халқаро ҳамкорлик, маданият ва спорт, ёшлар лойиҳалари ва ҳайрия) ўтказилиб, маданият ва санъат арбоблари эстрада хонандалари, халқаро ва нодавлат ташкилотлар ҳамда ёшлар турли масалаларни муҳокама қилишди, якунларни сарҳисоб қилиб, келаётган йил режаларини тузишди. Ҳаммаси бўлби тадбирда 200 га яқин иштирокчи қатнашди.

Лойиҳанинг қатор иштирокчилари таъкидлаб ўтганидек, Фонд Форумнинг он-лайн анжумани қатор ижодкор шахсларга бир ерда жам бўлиб, фикрлар алмашишва қизиқарли ғояларни муҳокама қилиш имконини берди. Эстрада юлдузлари учун бу ўз муҳлислари билан он-лайн тизимида мулоқот қилиш имконидир. Умуман олганда иштирокчилар йил якунларининг ноанъанавий шаклда, юқори технологиялар ёрдамида оригинал тарзда ўтказилганини таъкидлашди. Жамғарма вакиллари учун эса он-лайн анжуман маданият ва санъат арбоблари, лойиҳалар иштирокчиларининг Фонд Форум фаолияти ҳақидаги фикрларини ўрганиш, амалга оширилаётган ишларга баҳо бериш ва келажак режаларни белгилаб олиш имконини яратади.



Мавзу бўйича янгиликлар

Ўзбекистоннинг маданий мероси: ҳаттотлик ва меъморий эпиграфика санъати илмий анжуманини
Давра суҳбати: халқаро муносабатлар ва уларни шакллантириш тизимида янги ечимлар изидан
АҚШ Атлантика кенгаши қошидаги Евросиё Маркази директори Росс Уилсон иштирокидаги давра суҳбати
Фонд Форумдан онлайн анжуман: йил сарҳисоби
Глобал молиявий-иқтисодий жараёнлар ва Ўрта Осиёнинг нефть-газ сектори истиқболлари
Ибн Сино таваллудининг 1030 йиллигига бағишланади...
Ибн Сино юртида Халқ табобати халқаро ассоциацияси ташкил этилди
Инклюзив таълим: ижтимоий стратегиялар
Кўкрак бези саратони бўйича Тошкент халқаро форуми
Марказий Осиё нефть-газ соҳаси истиқболларига бағишланган давра суҳбати
Марказий Осиё транспорт коридори истиқболлари мавзуида анжуман
“Мунозаралар клуби”: глобал тамойиллар муҳокамаси
Онлайн тарзидаги якунлар: бир йилда 400 лойиҳа
“Соғлом она-соғлом бола” мавзуида халқаро симпозиум
Сиёсий тадқиқотлар маркази Афғонистон бўйича мутахассисларни жамлади
Сиёсий тадқиқотлар маркази қошида “Мунозаралар клуби” очилди
Тошкентда Ёш тадбиркорлар форуми ўтказилди
Тошкентда кенгқамровли форум бўлиб ўтди
Тошкентда ўзбек-япон бизнес форуми
Халқаро форум онкологик муаммолар ечимлари излайди
Халқаро сўз ва ахборот эркинлиги куни арафасидаги медиа кунлар
Ёшлар студиялари, теле ва радиостанцияларга грантлар топшириш
Меҳмонлар китоби
© Гулнора Каримова, 2007—2012.
Сайт дизайни, ишланмаси ва кузатуви — NetGroup