2009 йил 4 сентябр

Гулнора Каримованинг навбатдаги муаллифлик лойихаси - Фонд Форум тўпламидан бўлган “Қадимий санъат асарлари” кўргазмасининг очилиш маросими Тошкентдаги Миллий санъат марказида бўлиб ўтди. Жамғарма ўзининг ноёб асарлар тўпламини илк бор кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этиши. Бу ерда XIX аср оҳири- XX аср бошига тегишли 200га яқин асарлар намойишга қўйилган.
Кўргазма анъанавий халқ амалий санъатининг турли йўналишларини акс эттиради. Экспонатларнинг асосий қисми – бу халқимизнинг бой анъаналарини акс эттирувчи қадимий матолар, либослар ва сўзаналар, заргарлик буюмлари, араб, ўзбек, эски ўзбек ва рус тилида тарих, маданият, археология, санъатга оид нодир китоблар ҳамда мисгарлик санъатининг ноёб намуналаридир. Ушбу тадбир кўплаб маданият ва санъат вакилари, жамоат арбоблари, дипломатик корпус, журналистлар ва ёшларнинг эътиборини жалб этди.
Фонд Форум тўпламидан бўлган “Қадимий санъат асарлари” кўргазмасининг очилиш маросими доимий ишлайдиган бадиий экспозициянинг ўзига хос тақдимотига айланди. Ушбу кўргазма эндиликда Тошкентдаги Ёшлар ижод саройида доимий равишда намойиш этилмоқда.
Мавзу бўйича янгиликлар
Art Week Style.uz-2010 – оламнинг “бешинчи ўлчам”и