2009 йил 8 апрел

2009 йилнинг 7 апрелида Тошкентдаги Миллий санъат марказида Гулнора Каримова “Фермер аёлларга ижтимоий кўмак” дастури доирасида микрокредит соҳибларига сертификатлар топширди. Танловда жами 7 000 нафар аёл иштирок этди.
Ушбу дастур “Аёллар кенгаши” жамоат бирлашмаси, “Меҳр нури” фонди ва Микромолия ташкилотлари ҳамда Кредит уюшмалари миллий ассоциацияси томонидан амалга оширилади.
Лойиҳа чекка аҳоли пунктларида аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришга қаратилган бўлиб, аёлларга ўз бизнес лойиҳаларини амалга ошириш ва янги иш ўринларини яратишда кўмак беради.
Микрокредитларни қўлга киритиш учун танлов қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ишлаб чиқариш, тўқимачилик ва тикувчилик, халқ хунармадчилигини ривожлантириш, аҳолига маиший ва ижтимоий хизмат кўрсатиш, чакана савдо ва жамоат озиқ-овқатлари каби йўналишлар бўйича ўтказилади. Бундан ташқари, дастур доирасида 10 нафар қиз олий ўқув юртларида ўқиш учун кредитларни қўлга киритди.
Шунингдек, грант ва махсус совғалар икки нафар имконияти чекланган кишига топширилди. Самарқандлик Мурод Каримов такомиллашган ногиронлар аравачасини ва ёш болаларга компьютер саводхонлигини ўқитиш учун компьютер қўлга киритган бўлса, китоблик Нигора Собирова каштачиликни ўқитиш марказини очишга 1 млн.сўмлик беминнат грантга эга бўлди.
Мавзу бўйича янгиликлар
Амалий санъат усталари ва ёш аёлларга грантлар топширилди