Гулнора Каримова

АҚШ Атлантика кенгаши қошидаги Евросиё Маркази директори Росс Уилсон иштирокидаги давра суҳбати

2011 йил 31 март

АҚШ Атлантика кенгаши қошидаги Евросиё Маркази директори Росс Уилсон иштирокидаги давра суҳбати

31 март куни Тошкентда “Минтақавий хавфсизлик муаммолари ва Афғонистонда вазият барқарорлашуви истиқболлари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбир Гулнора Каримова бошчилигидаги Сиёсий тадқиқотлар маркази ва Фонд Форум томонидан ташкил этилди.

АҚШнинг Атлантика кенгаши қошидаги, Дину Патрициу номидаги Евросиё Маркази директори Росс Уилсоннинг юртимизга ташрифи доирасида бўлиб ўтган мазкур давра суҳбатида мамлакатимиздаги илмий-таҳлилий марказларнинг етакчи экспертлари, вазирлик ва идоралар вакиллари, фан намояндалари, минтақавий сиёсат, хавфсизлик ва иқтисодиётга ихтисослашган мустақил таҳлилий марказлар ходимлари иштирок этишди.

Росс Уилсон ўз ҳисоботида замонавий халқаро муносабатларда Марказий Осиёнинг роли тобора ортиб бораётганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, АҚШ бугунги кунда Марказий Осиё давлатларига етарлича эътибор қаратмаётган бўлиб, айниқса, афғон муаммоси борасида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш даркор. Америкалик эксперт афғон бўҳронига барҳам беришда қўшни мамлакатларнинг иштироки муҳим аҳамиятга эга бўлиб, хусусан, ушбу жараёнларда Ўзбекистоннинг фаол иштироки Афғонистонда вазият барқарорлашувида катта роль ўйнашини айтиб ўтди.

Фаол мунозаралар тарзида ўтган давра суҳбати иширокчилари минтақавий хавфсизликнинг бир қанча муҳим жиҳатлари, жумладан, 2014 йилда АҚШ ҳарбийларини Афғонистондан олиб чиқиш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишди. Шу билан бирга афғон бўҳронига барҳам беришда стратегик жиҳатдан муҳим ҳисобланган шимолий йўналиш орқали ҳарбий (ҳаво транспорти) ва ноҳарбий (ер транспорти) транзитни таъминловчи давлат — Россиянинг роли алоҳида таъкидланди.

Экспертлар бугунги кунда Марказий Осиё минтақавий ва глобал хавфсизлик ҳамда икки томонлама иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш борасида АҚШ, Россия, Хитой, ЕИ сингари жаҳон сиёсати етакчиларининг эътиборига тушаётганини айтиб ўтишди.

Жаҳон ва минтақавий энергетика масалалари ҳам эътибордан четда қолмади. Мутахассислар нефть ва газ соҳасидаги сўнги янгиликлар, Марказий Осиё қувур ўтказиш сиёсатининг баъзи масалалари ўртага ташланди.

Давра суҳбати сўнгида Росс Уилсон экспертлар мулоқотини келажакда ҳам давом эттиришга умид билдирди. Ўз навтабида Сиёсий тадқиқотлар маркази АҚШ Атлантика кенгаши қошидаги Евросиё Марказининг ҳар иккала томон учун манфаатли бўлган мавзулардаги илмий-тадқиқот лойиҳаларида ҳамкор ташкилот сифатида иштирок этишга тайёр эканини маълум қилди.

Евросиё Маркази — бу халқаро муносабатлар соҳасида кенг кўламли масалалар бўйича АҚШ ҳукуматига маслаҳатлар берувчи АҚШ Атлантика кенгашининг бўлимларидан биридир. Евросиё Маркази Шарқий Европа, Каспий-Қораденгиз ҳудуди, Марказий Осиёда сиёсат, иқтисодиёт, энергетика билан боғлиқ жараёнларни ўрганиш билан шуғулланади. Ташкилотнинг асосий мақсади ҳудудларда барқарорлик ўрнатиш, халқаро мулоқот ва минтақавий ҳамкорликдир.



Мавзу бўйича янгиликлар

Ўзбекистоннинг маданий мероси: ҳаттотлик ва меъморий эпиграфика санъати илмий анжуманини
Давра суҳбати: халқаро муносабатлар ва уларни шакллантириш тизимида янги ечимлар изидан
Фонд Форумдан онлайн анжуман: йил сарҳисоби
Фонд Форумнинг Якуний он-лайн анжумани
Глобал молиявий-иқтисодий жараёнлар ва Ўрта Осиёнинг нефть-газ сектори истиқболлари
Ибн Сино таваллудининг 1030 йиллигига бағишланади...
Ибн Сино юртида Халқ табобати халқаро ассоциацияси ташкил этилди
Инклюзив таълим: ижтимоий стратегиялар
Кўкрак бези саратони бўйича Тошкент халқаро форуми
Марказий Осиё нефть-газ соҳаси истиқболларига бағишланган давра суҳбати
Марказий Осиё транспорт коридори истиқболлари мавзуида анжуман
“Мунозаралар клуби”: глобал тамойиллар муҳокамаси
Онлайн тарзидаги якунлар: бир йилда 400 лойиҳа
“Соғлом она-соғлом бола” мавзуида халқаро симпозиум
Сиёсий тадқиқотлар маркази Афғонистон бўйича мутахассисларни жамлади
Сиёсий тадқиқотлар маркази қошида “Мунозаралар клуби” очилди
Тошкентда Ёш тадбиркорлар форуми ўтказилди
Тошкентда кенгқамровли форум бўлиб ўтди
Тошкентда ўзбек-япон бизнес форуми
Халқаро форум онкологик муаммолар ечимлари излайди
Халқаро сўз ва ахборот эркинлиги куни арафасидаги медиа кунлар
Ёшлар студиялари, теле ва радиостанцияларга грантлар топшириш
Меҳмонлар китоби
© Гулнора Каримова, 2007—2012.
Сайт дизайни, ишланмаси ва кузатуви — NetGroup