Гулнора Каримова

Эрос Рамазотти. Хайрияга ҳисса қўшган концерт

2011 йил 28 октябр

Эрос Рамазотти. Хайрияга ҳисса қўшган концерт

Баъзи мамлакатларда ўз туғилган кунини нишонлайдиган инсонлар меҳмонларга совға улашади. Эрос Рамазотти ҳам шу йўлни тутди. 28 октябрь хонанда ўзининг 48 ёшини хайрия концерти тақдим этиш билан нишонлади. Гулнора Каримова ташшабуси билан концерт чипталари сотувидан тушган маблағнинг барчаси ҳамда Санъат ҳафталиги доирасида 23 октябрь куни бўлиб ўтган хайрият тадбиридан тушган маблағлар мамлакатимиз ҳудуди бўйлаб кўкрак бези саратонига чалинган 25 нафар аёлга қимматбаҳо дори-дармонлар ҳарид қилиш ва юртимиз ҳамда хорижда қилинадиган операциялар учун сарфланади. Ушбу тадбир “Ҳаёт учун!” кўкрак бези саратони миллий уюшмаси томонидан ўтказилаётган Кўкрак бези саратони асаллигини профилактика қилиш, барвақт аниқлаш, даволаш ва хасталанган аёлларни реабилитация қилиш дастури доирасида амалга оширилмоқда.

Доимо жонли ижрода қўшиқ айтувчи Эрос Рамазоттининг мазкур концерт дастури “Ўзбекистон” халқаро форумлар саройининг муҳташам саҳнасида бўлиб ўтди. Қарийб икки соат давомида бир ярим минг томошабин завққа тўла италиялик хонанданинг чинакам санъатига гувоҳ бўлдилар.

Рамазотти куйлаган қўшиқлари орасида турли йилларнинг хитлари ва сўнгги альбомидан ўрин олган янги композициялар ҳам бор эди. Ҳар бир ижродан кейин “Спасибо!” деб миннатдорчилик билдираркан, аудиториянинг давомий қарсакларига сазовор бўлди. Унинг таниш овоз диапазони залдагиларга юқори кайфият улашди ва айниқса, опера услубида куйлаган пайти ёки мультфильм қаҳрамонларига тақлид қилганда томошабинлар ўзларини ҳайрат ва кулгидан тиёлмадилар. Мусиқачи даврани осонлик билан забд этди, ўзини ғоятда эркин тутаркан, гитара чертиб, итальянча, инглизча, бирозгина русча ва ўзбекча сўзлаб, томошабинлар билан рақсга тушди, яна аёлларга мулозамат қилишни ҳам унутмади. Концерт дастури ўз ўқини Рамазоттининг шубҳасиз энг машҳур хити ҳисобланган Cose della vita таронасининг илк учқунлари янграй бошлагандаёқ нишонга теккизди. Давра жонланиб кетаркан, томошабинлар қўшиқни жўр овозда куйлай бошладилар. Ашаддий фаол томошабинлар Ўзбекистоннинг истеъдодли ёшлари ҳисобланган ва турли лойиҳаларнинг ғолиби бўлиб, ташкилотчилар томонидан бепул чипта олишга муваффақ бўлган Art Week Style.uz санъат ҳафталигининг кўнгилли иштирокчилари бўлди.

Концерт якунида саҳнага торт олиб чиқиларкан, томошабинлар қарсаклари бир муддатга тиним билмади ва туғилган куннинг эгаси бўлган, мусиқага ошуфта юлдузни саҳнада узоқроқ олиб қолишга ундади.

“Ҳаёт учун” кўкрак бези саратони миллий уюшмаси томонидан уюштирилган ҳайрия концертининг бир бўлагига айланиш истагида бўлган инсонлар учун чин маънодаги мўъжизавий кеча бўлди.

Art Week Style.uz-2011нинг махсус лойиҳаси томонидан кўмак кўрсатилган ва Рамазотти концертидан ташқари 23 октябрь куни ташриф буюрган хайрия тадбирининг илк иштирокчилари қуйидагилар: Дилфуза Муродова, 31 ёш (Қашқадарё вил.), Галина Сулотова, 58 ёш (Ташкент ш.), Дурдипошша Мадаминова, 46 ёш (Хоразм вил.), Дилором Кенжаева, 55 ёш (Навоий вил.), Шарқия Эгамбердиева, 43 ёш (Самарқанд вил.), Хожар Хотамова, 56 ёш (Самарқанд вил.), Малика Тошбоева, 41 ёш (Наманган вил.), Замира Қодирова, 31 ёш (Андижон вил.), Қундуз Ҳалимова, 34 ёша (Навоий вил.), Малика Маруфалиева, 43 ёша (Наманган вил.), Надежда Соболева, 55 ёш (Тошкент ш.), Камила Ишчанова, 56 ёш (Хоразм вил.), Маҳбуба Жунаева, 41 ёш (Наманган вил.), Муҳиба Исанова, 44 ёша (Самарқанд вил.), Муҳаббат Ахмаджонова, 51 ёш (Наманган вил.), Муқаддамхон Умирзоқова, 52 ёш (Андижон вил.), Турғуной Қодирова, 57 ёш (Фарғона вил.), Фазилат Бобожонова, 48 ёш (Сурхондарё вил.), Светлана Микитченко, 38 ёш (Андижон вил.), Тансук Ҳамидова, 59 ёш (Самарқанд вил.), Любовь Паук, 71 ёш (Ташкент ш.), Раъно Муйдинова, 36 ёш (Андижон вил.), Ҳолида Саъдуллаева, 47 ёш (Самарқанд вил.), Ҳалима Топилдиева, 62 ёш (Наманган вил.), Фариҳа Сайфуллаева, 44 ёш (Самарқанд вил.).



Мавзу бўйича янгиликлар

Болалар байрамига бағишлаб
Болалар онкология бўлими реконструкцияси
Болаларга меҳр ва шодлик улашувчи байрам
Халқаро ногиронлар кунига бағишланган концерт
“Ҳаёт учун!-2012” марафонида 60 мингга яқин киши қатнашди
«Ҳаёт учун» футбол ўйини
Жажжи юракчалар саломатлиги йўлида
Кореяда ўзбекистонлик бемор учун хайрия операцияси
Кореялик шифокорлар ҳайрия операциялари
“Меҳр нури” совғаси: Самарқандга саёҳат
Меҳрдан яралган асарлар кургазмаси
Мурувватдан яйраган диллар
Наврўзга бағишланган ҳайрия акцияси
Никоҳ ва Суннат хайрия тўйлари
Ўқитувчилар учун байрам дастури
Хайрия бали: болаларга қувонч улашиш бахти!
Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган акция
Ёшлар ва болалар учун хайрия акциялари
Меҳмонлар китоби
© Гулнора Каримова, 2007—2012.
Сайт дизайни, ишланмаси ва кузатуви — NetGroup