2010 йил 27 август

Гулнора Каримова томонидан бошқарилувчи жамғармаларнинг 6 йиллик фаолияти мобайнида 4 миллион нафар аҳоли қамраб олинди. Ушбу лойиҳаларнинг ҳаётга тадбиқ этилишида қатор ташкилотлар ва шахсларнинг ёрдами беназирдир. Айнан уларнинг ҳиссаси ва қўллаб-қувватлаши самараси ўлароқ кўплаб инсонларнинг орзуси ва ғоялари амалга оширилмоқда. Шу муносабат билан 27 август куни Тошкентдаги Миллий санъат марказида Фонд Форум, “Аёллар кенгаши” РЖБ, “Меҳр нури” жамғармаси ҳамда Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди томонидан Ҳомийлар ва хотамтойилар учун ҳисобот кечаси ташкил этилиб, унга ташриф бюрган халқаро ва маҳаллий жамоат ташкилотлари, бизнес олами вакиллари, саноат корхоналари, савдо ва фармацевтика компанияларидан 150 нафарга яқин вакилга Гулнора Каримованинг эҳтиром ва ташаккур изҳор этилган дипломлари топширилди.
Хусусан, “Келажак овози” ЁТМ билан яқиндан ҳамкорлик қилувчи Британия кенгаши, БМТ аҳолишунослик фонди, Конрад Аденауэр фонди, Тошкент ахборот технологиялари университетини ривожлантириш фонди Фонд Форумнинг Ўзбекистондаги ёшларга қаратилган ва таълимий лойиҳаларини фаол қўллаб-қувватлаганликлари учун дипломлар билан тақдирланишди.
«Hoffmann La-Roche», «Sanofi Aventis», «Novartis Pharma» Фармацевтика компаниялари, «Salus vita» тиббий-соғломлаштириш маркази, ҳамда «Корзинка», «Туркуаз» супермаркетларига Гулнора Каримова ташаббуси билан “Аёллар кенгаши” РЖБ ва “Ҳаёт учун” миллий уюшмаси томонидан Ўзбекистонда икки йилдан бери ташҳис, ҳайрия марафони, КБС билан ҳасталанганлар учун маблағ йиғиш акциялари ва бошқалар тарзида фаол равишда олиб борилаётган кўкрак бези саратонига қарши курашдаги ҳиссалари учун дипломлар топширилди.
«Oltin qanot», «Бек кичкинтой», «Лидер», «Unikum-Raza», «Elite educat. Altern. Sehriy» Мактабгача ва умумтаълим муассасалари, «Марказ», «Жаҳон», «Ривож инвест», «Лптимал кредит», «Суғдиёна Навоий», «Барлос» кредит уюшмалари, «Континент» супермаркети, «Сакура проект» арт-студияси, «Sunday» хордиқ ва кунгилочар ангетлиги, «ALS Family» ва «Eventa» байрамлар ўтказиш компаниялари оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича лойиҳаларни ташкил эитш ҳамда олиб боришда ўзларининг сезиларли ҳиссаларини қўшишди.
Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди муваффақиятга эришиб, молиявий ва ташкилий жиҳатдан бошқаларга ҳам ёрдам қўлини чўза бошлаган жамғарманинг грант лойиҳалари иштирокчиларига миннатдорчилик билидирди. Улар орасида тадбиркор, «Дўстлик» маҳалла қўмитаси раиси Манзура Жўраева, «Элга хизмат» МЧЖ раҳбари, андижонлик Турғуной Мамажонова, «Мухсина авто» ташкилоти директори Нигора Носирова ва бошқалар бор.
Кеча мобайнида Фонд Форумнинг йирик лойиҳалари тақдимоти ўтказилди. Булар: Тошкентда 9-14 октябрь кунлари ўтказиладиган Art Week Style.uz ҳамда 2010 йилнинг февраль ойида тилга олинган Республикамиз бўйлаб Универсал маданий марказлар барпо этиш лойиҳаларидир. Ушбу лойиҳалар жамғармалар фаолиятининг диққат-марказида бўлган ёшларнинг эътиборини қозонмоқда. Шунингдек, кеча ўзбек эстрадаси юлдузлари ва Фонд Форумнинг болаларга мўлжалланган энг асосий лойиҳаси - “Янги авлод” болалар ижодиёти фестивали лауреатлари концерт дастури билан бойитилди.
Мавзу бўйича янгиликлар
Совринли имтиҳон