2009 йил 1 май

1 май куни “Асрлар садоси” Фестивали доирасида пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида академик Эдвард Ртвеладзенинг “Марказий Осиё тамаддунлари, давлатлари ва маданиятлари” китобининг тадқимоти бўлиб ўтди. Илм-фан ва техника соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотига сазовор бўлган ушбу китоб Фонд Форум ёрдамида инглиз тилида чоп этилди.
Атоқли олим Эдвард Васильевич Ртвеладзе кўплаб тилларга таржима қилинган ўнлаб илмий асарлар муаллифи, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, Беруний номидаги Давлат мукофоти совриндори, “Буюк хизматлари учун” ордени соҳиби. Унинг асари Марказий Осиё минтақаси тамаддунлари ва давлатлари тариҳи, Евроосиё қитъасидаги турли маданиятлар ва динларнинг ўзаро таъсири масалаларига бағишланган. Илмий ишнинг тўрт бобида қамраб олинган мавзулар қаторида: тамаддунлар, давлатлар, маънавий маданият ва маданиятларнинг кўчиб юриши ҳақида баён этилган. Сўнгги бобда шарқ тамаддунларининг жаҳон маданияти ва санъатига таъсири, айниқса, қизиқарли тарзда очиб берилган.
Мавзу бўйича янгиликлар
Аслият ва назира