Гулнора Каримова

“Дом Стиля”: ёш дизайнерлар тавсия қилади

2011 йил 29 июн

“Дом Стиля”: ёш дизайнерлар тавсия қилади

Ўзбек маданияти… У доимо барчани ҳайратга солиб келган. У ўзига хос, ғайриоддий гўзал ва бетакрордир. Ўзбек модасини умуммиллий анъаналар ва миллий жиҳатлар уйғунлиги, десак янглишмаймиз. Ёш ўзбек дизайнерлар саҳнада мўжизалар яратишга қодир. “Дом Стиля” томонидан анъанавий тарзда ўтказилган либослар намойишига ташриф буюрганлар бунга амин бўлишди.

“Тошкент куранлари – вақт маркази” мажмуасида ўтказилган ушбу намойишда мамлакатимизнинг турли вилоятларидан 10 нафар ёш иқтидорли дизайнерлар куз-қиш 2011/2012 ҳамда баҳор-ёз 2012 мавсумларига бағишланган тўпламларини мода ихлосмандлари эътиборига ҳавола этишди.

Мадина Қосимбоева, Клара ва Рухшона Умаровалар (Klara & Rukha), Лилия Палюнина, Надя Ким, Умида Юсупова (UMI) сингари ёш дизайнерлар намойишни тадбирни очиб берди. Тўпламлардаги ҳар бир либос ўзига хос бетакрор бўлиш билан бирга ёрқин бўёқлар, янгича ва енгил бичимлар борасида улар умумийлик касб этарди. Чуқур ёқа ўйиқлар йиғмалар, бурмалар, кашталар, тўрлар ва олтин безаклар, сумалакранг, асалранг, хўрозєандранг ва шоколаднинг турли туслари – буларнинг барини дизайнерлар эътибордан четда қолдирмасликни маслаҳат беришади.

KANISHKA, Артем Дробишев, Лидия Андре, Дилдора Қосимова – ушбу машҳур дизайнерларнинг услубининг ўзига хосликлари тўпламларда яққол аксини топган. Шарқона руҳият (Артем Дробишев, Дилдора Қосимова), классик рангларга бўлган муҳаббат (Лидия Андре) ва бежирим қулайлик (KANISHKA) бирдек гўзал кўринади.

Гулнора Каримова ушбу намойишда бундан бир мунча муддат илгари Москвада ўтказилган Mercedes-Benz Fashion week Russiaда катта муваффақият қозонган куз-киш 2011-2012 мавсумига бағишланган заргарлик ва либослар тўпламини намойш этди. Муаллиф тўпламидаги Марғилон ипагининг хира шаффофлиги, шунингдек, абрбанди усулида тўқилган адраснинг ёрқин анъанавий нақшлари либосларга алоҳида назокат бахш этган. Тешик-тешик юпқа тери ҳамда қоракўл мўйнаси билан ипакни қориштириш йўлидаги тажрибалар дадиллик ва ноодатийликни бир хиллигу модага кўр-кўрона эргашишдан устун қўя оладиган ишбилармон, ўзига ишонган аёлларга мос келади. GULI тақдим этган заргарлик безаклари тўпламга нафосат ва яхлитлик бахш этган, безаклар образларни янада тўлдирган. Уларга қараб тақинчоқ эгасининг диди ва характер жиҳатлари ҳақида хулоса қилиш мумкин.

Дефиле ҳам кундалик турмуш учун, ҳам ўта ҳашаматли кечки тадбирлар учун либослар танлаш имконини беради. Ёшлар услубини хуш кўрувчилар учун – casual услубилаги шим, майка ва курткалар; ҳашамат ва нафосат ихлосмандлари учун эса нозик рангларга бўялган турли либослар янада нозиклаштириб, алоҳида зеб бағишлайди.



Мавзу бўйича янгиликлар

Баҳор-ёз-2010: ўзбек дизайнерларининг бетакрор асарлари
“Дом стиля” етти ёшда!
«Guli for Chopard» заргарлик тўплами
GULI либослари Нью Йоркдаги мода намойишида
Guli presents "STYLE.UZBEKISTAN"
«GULI» томонидан махсус безатилган «FABERGЕ» кечаси
Guli заргарлик тўплами Москвада намойиш қилинди
Гулнора GULI брендини Базелда тақдим этди
Москвада ўзбек маданияти кечаси – асл қадриятлар тараннуми
New York Mercedes-Benz Fashion Week доирасида GULI Collections Баҳор-Ёз-2012 намойиши
“Россия гўзали-2012” танлови иштирокчилари GULI либосларида
Russian Fashion Weekда GULIдан Баҳор-ёз 2010 тўплами
Шарқ анъаналари ва руҳият уйғунлиги
Илк маротаба: Халқ табобати ва пардоз воситалари халқаро кўргазмаси
Монсеррат Кабалье GULI тақдимотида
Меҳмонлар китоби
© Гулнора Каримова, 2007—2012.
Сайт дизайни, ишланмаси ва кузатуви — NetGroup